Европа давлатлари раҳбарлари Трампнинг қароридан норози

Европа давлатлари раҳбарлари Трампнинг қароридан норози

Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан Евроиттифоқни АҚШнинг пўлат ва алюминийга бож жорий этиш бўйича режаларига нисбатан қатъийлик кўрсатишга чақирди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

«Европа ўз кучини кўрсатиб қўйиши керак. У қатъий позицияда туриши лозим», — дея айтиб ўтди вазир.

Аввалроқ, Австрия канцлери Себастьян Курц АҚШнинг Евроиттифоқдан пўлат ва алюминий импортига бож жорий этиш бўйича режаларини танқид остига олиб, уларни «аҳмоқгарчилик» деб атаганди.

ГФР иқтисодиёт ва энергетика вазири Бригитте Циприс АҚШ президенти Дональд Трампнинг пўлат ҳамда алюминийга бож жорий этиш борасидаги режаларига қатъий жавоб қайтаришга чақирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

«Ўйлашимча, биз, Евроиттифоқ сифатида, бунга жавоб қайтаришимиз лозим, сабаби бу ЕИга тўғридан тўғри алоқадор нарса», — дея айтиб ўтди Циприс.

Унинг сўзларига кўра, «нима бўлган тақдирда ҳам, Европа Жаҳон савдо ташкилотига АҚШ устидан шикоят юбориши лозим».

Total Views: 855 ,

Добавить комментарий

Путин: «Россия бўлмаса, бундай дунёнинг нима кераги бор?»

Путин: «Россия бўлмаса, бундай дунёнинг нима кераги бор?» Россия президенти...

Закрыть