Европа парламенти: Россия бундан буён Европанинг стратегик ҳамкори эмас

Европа парламенти: Россия бундан буён Европанинг стратегик ҳамкори эмас

Европа парламенти 12 март куни Россияни бундан буён стратегик ҳамкор деб ҳисобламаслик тўғрисидаги махсус ҳисоботни асосий кўпчилик овоз билан тасдиқлади.

— Қрим босиб олинганидан беш йил ўтиб, бугун биз Россия Украина ҳудудий яҳлитлигини бутунлай тикламагунига қадар, аввалги каби ҳамкорликка қайтилмайди, деб таъкидлаймиз. Биз Россия билан муносабатларимиз асосларини қайта кўриб чиқишимиз шарт, Россия бундан буён стратегик ҳамкор бўла олмайди, — деди ҳисоботни тақдим этган депутат Сандра Калниете.

Ҳисоботда келтирилган тавсиялар ва таклифлар мажбурий ҳисобланмайди, лекин бу ҳисобот Европа Иттифоқининг Россия билан муносабатларга нуқтаи назарини англатади.

Европа парламенти Россия Европа Иттифоқидаги миллатчи партиялар билан алоқаларини мустаҳкамлаётганидан ташвиш билдирди.

Россия томонидан қўллаб-қувватланаётган миллатчи партиялар Европадаги вазиятни издан чиқаришга ҳаракат қилиши мумкин.

Total Views: 174 ,

Добавить комментарий

Толибон ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг энг узоқ вақт давом этган босқичи якунланди

Толибон ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг энг узоқ вақт давом этган...

Закрыть