Европадаги популист сиёсатчиларнинг Исломга қарши кампанияси

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Европадаги популист сиёсатчиларнинг Исломга қарши кампанияси

Кеча пайшанба куни Прагада Европадаги энг ашаддий ўнг қанот сиёсатчи раҳбарлар бир кампания бошлаб, миграция ва Исломни Европа учун энг катта таҳдид, деб баҳолашди. Бу кампанияни келаси ойда бўлиб ўтадиган Европа парламенти сайловларидан олдин халқ қўллаб-қувватловига эга бўлиш мақсадида уюштиришди.

Франциядаги ўнг қанот ашаддий экстремистик миллатчи партия раҳбари Марин Ле Пен билан Голландиядаги Озодлик ва демократия учун аксилисломий халқ партияси раиси Герт Вилдерс Вацлавская майдонида йиғилган юзлаб намойишчиларнинг асосий раҳбарлари бўлишди. Митингда Италия Ички ишлар вазири (мигрантларга қарши Шимолий Лига партияси раиси) Маттео Сальвини видеомурожаат йўллади. Дарҳақиқат, Озодлик ва демократия учун партияси митингида Европа озодлик ҳаракатидаги Чехия аъзолари йиғилди. Ундаги экстремистик ўнг қанот сиёсатчиларнинг барчаси миграция ва Исломни қоралаб, террористик ҳужумларда мана шу миграция сабабчи, дейишди ҳамда бу борада Европа Иттифоқини танқид қилишди. Улар Европа бошқарувида туб ўзгариш ясашга бир овоздан иттифоқ қилишди. Ле Пен «Европа жанги бошлангани»ни эълон қилди ва «яшасин мустақил давлатлардан иборат Европа», деди. Европанинг мигрантлар ботқоғига ботишига Евроиттифоқ жавобгарлигини, чунки мигрантлар Европа давлатлари учун таҳдид ҳисобланишини таъкидлади. Кейин Вилдерс Европани «бизнинг миллий давлатларимизни йўқ қилишга уринаётган нодемократик хурофотдир», «бугун биз ўз мавжудлигимиз йўлида курашмоқдамиз, Ислом эса, ўрта асрлардан бери бошқаларни эркинликдан маҳрум этувчи ибодатдир», «Ислом билан эркинлик, ўзаро келишмайдиган нарсадир», «биз бу ерда Исломни ҳаргиз истамаймиз» каби сўзларни йиғилганлар орасида кўп бор такрорлади. ОМОН полицияси намойишчиларни четга суриб чиқаргандан сўнг намойиш тарқади. Полиция бир неча шахслар ҳибсга олинганини, аммо жароҳатланганлар бўлмаганини билдирди. Экспертлар, 28 нафар аъзо давлатлардан ташкил топган Европарламентнинг 23-26 кунларига белгиланган ушбу сайлови, Европанинг иккичи Жаҳон Урушидан сўнгги сиёсатида ўзгариш нуқтаси бўлиши мумкинлигини таъкидлашди. Ўнг ва сўл қанот анъанавий сиёсий кучларнинг қўллаб-қувватловни йўқотиши, экстремистик популист партияларнинг эса, нуфузи янада ортиши тахмин қилинмоқда. Ушбу чех популистик ҳаракати мигрантларга ва мусулмонларга қарши бўлган ва Европа Иттифоқининг Чехиядаги мухолафати ҳисобланган партиядир. Европарламент кенгашида 22 ўринга эга бўлган бу партия Исломга қарши бўлиб, уни «нафрат мафкураси», деб атайди. Партия раиси Томио Окамура Европарламент раисига ўринбосарлик қилади.

Роя газетасининг 2019 йил 30 апрел чоршанба кунги 232-сонидан

Total Views: 94 ,

Добавить комментарий

Мустақил давлат – ўзининг ишларига бошқа давлатларнинг аралашувига рози бўлмайдиган давлатдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Роя газетаси: Мустақил давлат – ўзининг...

Закрыть