Фаластин Озодлик ташкилоти зараркунанда ташкилот бўлиб, уни тарқатиб юбориш лозим

بسم الله الرحمن الرحيم

Роя газетаси:

Фаластин Озодлик ташкилоти зараркунанда ташкилот бўлиб, уни тарқатиб юбориш лозим

Унга аъзо бўлишга ҳаракат қилиш ёки ислоҳ қилишга чақириш жоиз эмас

Ҳижрий 1440 йил 8 муҳаррам, милодий 2018 йил 18 сентябр сешанба куни «Сама» ахборот агентлиги сайтида нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

«Сешанба куни Ҳамас исломий қаршилик ҳаракати сиёсий бўлими раиси Холид Машъал, Фаластин Озодлик ташкилоти структурасини қайта кўриб чиқиш ҳамда Фаластин режими ролини аниқлаш лозим, деди.

Озодлик Ҳаракати эшиклари барча фаластинликларга очиқ бўлиши ва фақат маълум жиҳатга хос ташкилот бўлиб қолмаслиги керак, дея қўшимча қилар экан, Машъал «Қуддус, қочқинларнинг қайтиши, манзилгоҳлар қурилиши ва асирлар озодлиги»дан иборат тўрт масаланинг нозик ва фаол стратегиясини мана шу ташкилот бошқаришини талаб қилиш зарурлигига эътиборни қаратди».

Роя газетаси шарҳи:

Фаластин Озодлик ташкилотини мустамлакачи кофир Ғарб тузган бўлиб, мусулмонлар ҳукмдорларидан иборат унинг малайлари бу ташкилотни чиройли кўрсатиб келмоқда. Бундан мустамлакачиликнинг Фаластин масаласини чеклаб, уни ожиз ташкилотлар масаласига айлантиришдан иборат орзуларини рўёбга чиқариш кўзланган. Зеро, бундай ташкилотлар курашда қонунийлик тусига эга бўлиб олиб, яҳудийларга ён берувчи қарорлар чиқаришдан бошқа нарсани билмайди.

Ғарб шуни тушуниб етдики, Фаластиннинг исломий масала, ҳатто араб масаласи бўлиб қолиши ҳам унинг олдида мураккаб муаммолар туғдиради. Кейин эса, уни тил бириктирувлар билан ҳам ҳал эта олмай қолади. Шунинг учун у – қонунийлик ва ваколат сифатларини ўзида жамлаган бир ташкилот тузиб, Фаластин масаласини шу ташкилотгагина хослаш керак, ана шунда келишувларни имзолаш ва ён беришларни кўрсатиш осон кечади, деб ўйлаб қолди… Бу ишларда «зарурат шуни талаб қиляпти», кучларни тенглаштириш», «мустабид бечора халқ учун тинчлик керак», каби баҳоналар келтирилиб, ҳеч қандай куч ва иродаси бўлмаган заиф бир ташкилот халқ номидан вакиллик қилади…

Роя газетасининг 2018 йил 3 октябр чоршанба кунги 202-сонидан

Total Views: 242 ,

Добавить комментарий

Фатҳлар ва исломий даъватлар юрти бўлган Ливия

بسم الله الرحمن الرحيم Роя газетаси: Фатҳлар ва исломий даъватлар...

Закрыть