Фаластин политехника университетидаги Ал-Ваъй уюшмаси

بسم الله الرحمن الرحيم

Роя газетаси:

Фаластин политехника университетидаги Ал-Ваъй уюшмаси АҚШнинг Фаластин масаласини тугатиш уринишлари мавзусида давра суҳбати уюштирди

2018 йил 13 феврал сешанба куни Фаластиндаги политехника университетидаги Ал-Ваъй уюшмаси – АҚШнинг Фаластин масаласини бир неча масалаларга бўлиш орқали унга якун ясаш уринишлари мавзусида давра суҳбати уюштирди. Давра суҳбатида доктор Иброҳим Қасровий талабалар билан муноқаша қилиб, АҚШнинг бир неча масалалар орқали энг муҳим масалани, яъни муборак Фаластин замини масаласини тугатиш уринишлари ҳақида ҳамда асосий масалалардан саналган Қуддус, қочқинлар, келгинди яҳудийлар ва чегаралар… каби мавзулар тўғрисида суҳбатлашди. Шунингдек, доктор «аср битими» ҳақида сўз юритиб, бундай лойиҳалардан эҳтиёт бўлишга чақирди, уларни Америка ва Ғарб давлатларининг муборак Фаластин заминига қарши тил бириктируви, дея атади.

Доктор Қасровий Ғарб ва «халқаро ҳамжамият» тил бириктирувлари ва сиёсатларини онгли равишда тушунмоқ жуда муҳим эканини, зеро, Фаластинга ҳам, унинг аҳлига ҳам ҳеч қандай яхшилик келтирмайдиган, балки уларни ёмон кўрувчи бу каби сиёсатларга қарши курашиш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек у, Фаластин масаласини тубдан ҳал қилиш – уни босқинчилардан озод этишдан иборат эканини, бунинг учун эса, исломий армияларни ҳаракатга келтириш лозимлигини урғулади.

Доктор –  Америка бошчилигидаги Ғарб давлатларининг муборак Фаластин замини масаласига якун ясаши амри маҳолдир, чунки бу Ислом Уммати ва унинг исломий ақидаси билан чамбарчас боғлиқ масаладир, деди.

Роя газетасининг 2018 йил 21 феврал чоршанба кунги 170-сонидан

Total Views: 600 ,

Добавить комментарий

Саудия Арабистони Ақсо масжиди босқинчилари билан муносабатларни нормаллаштириш

بسم الله الرحمن الرحيم Роя газетаси: Саудия Арабистони Ақсо масжиди...

Закрыть