Фатҳлар ва исломий даъватлар юрти бўлган Ливия

بسم الله الرحمن الرحيم

Роя газетаси:

Фатҳлар ва исломий даъватлар юрти бўлган Ливиямиз наҳотки мустамлакачи кофирларнинг бизни қирғин қилиш ва бойликларимизни ташиб кетиш борасида мусобақалашадиган майдонига айланиб қолган бўлса?!

Лондонда чиқадиган «Ҳаёт» газетаси сайтида ҳижрий 1440 йил 19 муҳаррам, милодий 2018 йил 29 сентябр шанба куни тарқалган хабарда бундай дейилади:

Кеча Триполининг жанубий ғарбидан 30 км. узоқликда жойлашган Варшафана минтақасидаги даҳшатли тўқнашувлар Ливия пойтахтидаги бир неча кундан бери ҳукм сураётган тинч ва айни пайтда таҳликали бўлган муҳитни бузиб юборди. Шундан сўнг, сиёсий доиралар аралашиб, қуролланган жангарилар кўчалардан олиб кетилди, вазият ўзининг нормал ҳолатига қайтди. Бир вақтнинг ўзида, давлат олий кенгаши раисининг иккинчи ўринбосари Фавзий Уқоб билан Вакиллар палатасидаги диалог қўмитаси раиси Абдуссалом Нуссия ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Ливиядаги халқаро вакил Ғассон Салома иштирокидаги айни учрашувда ижроий ҳокимиятни қайта тузиш ҳамда иккала риосий кенгаш ўртасида келишилган кенгашни сайлаш механизми мубоҳаса этилди».

Роя газетаси шарҳи:

Биз Британия малайи Қаззофий ҳалок бўлганидан буён Ливия бошдан кечираётган аҳволга, Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Рошта ҳафизаҳуллоҳнинг саволга жавоб нашрасида келган мана бу сўзлардан кўра етук маъноли тавсиф тополмадик: «Шуниси аламлики, исломий фатҳлар учун ёйилиш маркази бўлган ва оламга адолат ва Исломни ёйган исломий юртлар жанг майдонига айланиб қолди. Мустамлакачи кофир унда бизни қатл қилиш ва бойликларимизни талон-тарож қилиш учун мусобақалашмоқда… Улар нафақат ўзларининг балки бизнинг ичимиздаги малайларининг қўли билан оқизишган ҳар томчи қонимизга хурсанд бўлмоқдалар.

Мустамлакачи кофирлар душманларимиз бўлиб, бизни қатл қилиш учун куч сарфлашаётгани ажабланарли эмас. Аммо ажабланарли иш шуки, турли ливиялик гуруҳлар айримлари Америка ва айримлари Европа тарафига ўтиб олиб, бир-бирлари билан уришмоқда. Улар Ислом ва Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун эмас, балки мустамлакачи кофир манфаати учун уришмоқда… Албатта у улкан (азобларнинг) биридир. Мусулмонлар ўзаро бир-бирлари билан уришишлари Исломда оғир гуноҳдир. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«كُلُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ حَرَامٌ، دَمُهُ، وَمَالُهُ، وَعِرْضُهُ»

«Мусулмонга бошқа бир мусулмоннинг қони, моли ва номуси ҳаромдир». Муслим Абу Ҳурайрадан чиқарган. Росулуллоҳ ﷺ яна айтади:

«لَزَوَالُ الدُّنْيَا أَهْوَنُ عِنْدَ اللَّهِ مِنْ قَتْلِ رَجُلٍ مُسْلِمٍ»

«Аллоҳ Таоло наздида мусулмонни қатл қилишдан кўра дунё йўқ бўлиб кетгани енгилроқдир». Насоий Абдуллоҳ ибн Амрдан чиқарган».

Хотима ўрнида шуни айтамизки, Ливияда учинчи гуруҳ ҳам бор бўлиб, у холис, садоқатли бўлган ҳамда Исломни ҳаёт, давлат ва жамиятда ҳукмрон қилиш орқали Ливияга эгулик ва адолатни қайтариш ташвишида юрган гуруҳдир. Ушбу гуруҳ Ливияни ҳар бир мустамлакачи нажас кофирдан, ҳар бир хоин малайдан тозалайди ҳамда Ливияни аслига, яъни, фотиҳларни ва Қуръони Карим ҳофизларини етиштириб чиқарган, Ислом посбони бўлган исломий қалъа ҳолатига қайтаради, деган умиддамиз.

﴿وَاللَّهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ﴾

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар»  [Юсуф 21]

Роя газетасининг 2018 йил 3 октябр чоршанба кунги 202-сонидан

Total Views: 252 ,

Добавить комментарий

«Газпром» Туркманистондан табиий газни импорт қилишни бошлайди

"Газпром" Туркманистондан табиий газни импорт қилишни бошлайди Россиянинг «Газпром» ширкати...

Закрыть