Фирқаларга оид ҳадис ҳақидаги саволга жавоб

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Фирқаларга оид ҳадис ҳақидаги саволга жавоб

Савол:

Амиримиз, Аллоҳ сизни ҳифз-ҳимоясида асрасин

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Мен фирқаларга оид ҳадисни «كُلُّهَا فِي الْجَنَّةِ إِلاَّ وَاحِدَةً Уларнинг барчаси жаннатда бўлади, фақат биттаси жаннатда эмас», деб келган иккинчи ривояти билан чиқаришни (санадига боғлашни) уддасидан чиқолмадим. Яъни бу ривоятни Ҳоким ғариб лафз билан саҳиҳ, дебди. Мақдисий эса, у машҳур бўлган «كُلُّهَا فِي النَّارِ إِلاَّ وَاحِدَةٌ Уларнинг барчаси дўзахда бўлади, фақат биттаси дўзахда эмас», деб келган ҳадисдан саҳиҳроқдир, дебди. Агар вақт топиб, шуни менга кўрсатиб берсангиз, яхши бўларди, Аллоҳ илмингизга ва вақтингизга баракот ато этсин.

Амиримиз, Ҳоким уни саҳиҳ деди, деган жумла ҳақида айтадиган бўлсам, у Ажлунийнинг «Кашфул хафо» китобида 150 саҳифасида келган ва унинг матни қуйидагича: «Уни Шаъроний «Мизон»да Ибн Нажжорнинг ҳадисидан ривоят қилди. Ҳоким уни ғариб лафз билан саҳиҳ, деди. У шундай келган:

«سَتَفْتَرِقُ أُمَّتِي عَلَى نَيِّفٍ وَسَبِعينَ فِرْقَةً، كُلُّهَا فِي الْجَنَّةِ إِلاَّ وَاحِدَةً»

«Умматим етмишдан ортиқ фирқага бўлиниб кетади, уларнинг барчаси жаннатда бўлади, фақат биттаси жаннатда эмас». Дайламийнинг бир ривоятида («الْهَالِكُ مِنْهَا وَاحِدَةٌ Улардан ҳалокатга учрайдигани битта бўлади», дейилган. Уламолар бу ҳалокатга учрайдиган тоифани «الزنادقة кофирлар», деганлар. Мен бу ривоятдаги «الزنادقة кофирлар», деган сўз билан келган зиёдаликни мавзу, деб тушунаман. Лекин мен истаганим, Ҳоким «الزنادقة» деган ортиқча сўзсиз келган ривоятни қаерда саҳиҳ деган?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Биринчи: Сизнинг Умматнинг фирқаларга бўлиниш ҳақидаги саволингиз. Бу мавзуда келган ҳадислар уч турдан иборат:

1 –Умматнинг етмиш уч фирқага бўлиниши зикр қилинади;

2 –Етмиш уч фирқага бўлинишни «كُلُّهَا فِي النَّارِ إِلاَّ وَاحِدَةً» деган зиёдалик билан зикр қилинади;

3 –Етмиш уч фирқага бўлинишни «كُلُّهَا فِي الْجَنَّةِ إِلاَّ وَاحِدَةً» деган зиёдалик билан зикр қилинади.

Биринчи турдаги ортиқчасиз ҳадис саҳиҳ, уни заиф, деган ҳеч кимни кўрганим йўқ. Билишимча шундай:

  • Абу Довуд ўзининг «Сунан»ида Абу Ҳурайрадан ривоят қилади: Росулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:

«افْتَرَقَتْ الْيَهُودُ عَلَى إِحْدَى أَوْ ثِنْتَيْنِ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً وَتَفَرَّقَتِ النَّصَارَى عَلَى إِحْدَى أَوْ ثِنْتَيْنِ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً وَتَفْتَرِقُ أُمَّتِي عَلَى ثَلَاثٍ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً»

«Яҳудийлар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлинди. Насронийлар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлинди. Менинг Умматим етмиш уч фирқага бўлинади».

  • Термизий ўзининг «Сунан»ида Абу Ҳурайрадан ривоят қилади: Росулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:

«تَفَرَّقَتْ الْيَهُودُ عَلَى إِحْدَى وَسَبْعِينَ أَوْ اثْنَتَيْنِ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً وَالنَّصَارَى مِثْلَ ذَلِكَ وَتَفْتَرِقُ أُمَّتِي عَلَى ثَلَاثٍ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً»

«Яҳудийлар етмиш икки ёки етмиш уч фирқага бўлинди. Насронийлар ҳам худди шундай. Менинг Умматим етмиш уч фирқага бўлинади». Саъддан, Абдуллоҳ ибн Амрдан ҳамда Авф ибн Моликдан қилинган ривоятларни Абу Исо мана шу бобда ҳасан саҳиҳ, деган.

  • Ҳоким ўзининг «Мустадрак»ида Абу Ҳурайрадан ривоят қилади: Росулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:

«افْتَرَقَتِ الْيَهُودُ عَلَى إِحْدَى أَوِ اثْنَتَيْنِ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً، وَافْتَرَقَتِ النَّصَارَى عَلَى إِحْدَى أَوْ اثْنَتَيْنِ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً، وَتَفْتَرِقُ أُمَّتِي عَلَى ثَلاَثٍ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً»

«Яҳудийлар етмиш икки ёки етмиш уч фирқага бўлинди. Насронийлар етмиш икки ёки етмиш уч фирқага бўлинди. Менинг умматим етмиш уч фирқага бўлинади». Бу ҳадис Муслим шарти билан саҳиҳдир, лекин уни икки шайх чиқармаган ва бу ҳадиснинг гувоҳлари-шавоҳиди (ҳадиснинг матнида бир саҳобийнинг бошқа бир саҳобийга лафзан ва маънан эргашиши) бор, Заҳабий ҳам унга рози бўлган.

Иккинчи турдаги ҳадис эса, «كُلُّهَا فِي النَّارِ إِلاَّ وَاحِدَةً Уларнинг барчаси дўзахда бўлади, фақат биттаси дўзахда эмас», деган зиёдалик билан кўпгина ривоятларда саҳиҳлиги ёки ҳасанлиги айтилган.

  • Термизий ўзининг «Сунан»ида ушбуни ривоят қилди: Бизга Муҳаммад ибн Ғайлон ривоят қилди. Муҳаммад ибн Ғайлон айтади: Бизга Абу Довуд Ҳафрий Суфёни Саврийдан, у Абдурраҳмон ибн Зиёд Африқийдан, у Абдуллоҳ ибн Язиддан, у Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қиладики, Росулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:

«… وَإِنَّ بَنِي إِسْرَائِيلَ تَفَرَّقَتْ عَلَى ثِنْتَيْنِ وَسَبْعِينَ مِلَّةً وَتَفْتَرِقُ أُمَّتِي عَلَى ثَلَاثٍ وَسَبْعِينَ مِلَّةً كُلُّهُمْ فِي النَّارِ إِلَّا مِلَّةً وَاحِدَةً قَالُوا وَمَنْ هِيَ يَا رَسُولَ اللَّهِ قَالَ مَا أَنَا عَلَيْهِ وَأَصْحَابِي»

«Бану Исроил етмиш икки фирқага бўлинди. Менинг умматим етмиш уч фирқага бўлинади. Уларнинг барчаси дўзахда бўлади, фақат биттаси дўзахда эмас. Улар кимлар, ё Росулуллоҳ, деб сўрашганди, менинг ва асҳобларимнинг йўлидан юрганлар, дедилар». Абу Исо бу ҳадис ҳасан ғарибдир, деди.

  • Ибн Можа ўзининг «Сунан»ида ушбуни ривоят қилди: Бизга Амр ибн Усмон ибн Саид ибн Касир ибн Динор Ҳимсий ҳадис ривоят қилиб айтади: бизга Уббод ибн Юсуф ҳадис ривоят қилиб айтади: бизга Сафвон ибн Амр – Рошид ибн Саъддан, у Авф ибн Моликдан ҳадис ривоят қилиб айтади: Росулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:

«افْتَرَقَتْ الْيَهُودُ عَلَى إِحْدَى وَسَبْعِينَ فِرْقَةً فَوَاحِدَةٌ فِي الْجَنَّةِ وَسَبْعُونَ فِي النَّارِ وَافْتَرَقَتْ النَّصَارَى عَلَى ثِنْتَيْنِ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً فَإِحْدَى وَسَبْعُونَ فِي النَّارِ وَوَاحِدَةٌ فِي الْجَنَّةِ وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ لَتَفْتَرِقَنَّ أُمَّتِي عَلَى ثَلَاثٍ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً وَاحِدَةٌ فِي الْجَنَّةِ وَثِنْتَانِ وَسَبْعُونَ فِي النَّارِ قِيلَ يَا رَسُولَ اللَّهِ مَنْ هُمْ قَالَ الْجَمَاعَةُ»

«Яҳудийлар етмиш бир фирқага бўлинди. Улардан биттаси жаннатда, етмиштаси дўзахдадир. Насронийлар етмиш икки фирқага бўлинди. Улардан етмиш биттаси дўзахда, биттаси жаннатдадир. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зотга қасамки, менинг Умматим етмиш уч фирқага бўлиниб кетади. Улардан биттаси жаннатда, етмиш иккитаси дўзахда бўлади. Ё Росулуллоҳ, улар кимлар, дейилганди, улар жамоа, дея жавоб қилдилар».

  • Аҳмад ўзининг «Сунан»ида ушбуни ривоят қилади: Бизга Абу Муғира ҳадис ривоят қилиб айтади: бизга Сафвон ҳадис ривоят қилиб айтади: бизга Азҳар ибн Абдуллоҳ Ҳавзаний ҳадис ривоят қилиб айтади: Абу Муғира – бошқа ерда Ҳарозий дейилган – Абу Омир Абдуллоҳ ибн Луҳайдан ривоят қилади: биз Муовия ибн Абу Суфён билан бирга ҳаж қилдик… Маккага келганимизда у пешин намозини ўқигани турди ва бундай деди: Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:

«إِنَّ أَهْلَ الْكِتَابَيْنِ افْتَرَقُوا فِي دِينِهِمْ عَلَى ثِنْتَيْنِ وَسَبْعِينَ مِلَّةً وَإِنَّ هَذِهِ الْأُمَّةَ سَتَفْتَرِقُ عَلَى ثَلَاثٍ وَسَبْعِينَ مِلَّةً يَعْنِي الْأَهْوَاءَ كُلُّهَا فِي النَّارِ إِلَّا وَاحِدَةٍ وَهِيَ الْجَمَاعَةُ»

«Аҳли китоблар ўз динларида етмиш икки фирқага бўлиниб кетди. Бу Уммат эса, етмиш уч фирқага яъни ҳавои-нафсларига берилган қавмга бўлинади. Уларнинг барчаси дўзахда бўлади, фақат биттаси, яъни жамоа дўзахда эмас».

  • Табароний «Сағир»да ривоят қилади: Бизга Исо ибн Муҳаммад Симсор Воситий ҳадис ривоят қилиб айтади: бизга Ваҳб ибн Бақия ҳадис ривоят қилиб айтади: бизга Абдуллоҳ ибн Суфён Маданий – Яҳё ибн Саид Ансорийдан, у Анас ибн Моликдан ҳадис ривоят қилиб айтади: Росулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:

«تَفْتَرِقُ هَذِهِ الْأُمَّةُ عَلَى ثَلاَثٍ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً كُلُّهُمْ فِي النَّارِ إلاَّ وَاحِدَةً، قَالُوا: وَمَا هِي تِلْكَ الْفِرْقَةُ؟ قَالَ: مَا أنَا عَلَيْهِ الْيَوْمَ وَأصْحَابِي»

«Бу уммат етмиш уч фирқага бўлиниб кетади. Уларнинг барчаси дўзахда бўлади, фақат биттаси дўзахда эмас. Бу фирқа қандай фирқа, деб сўрашганди, бундай жавоб қилдилар: Улар бугун мен ва асҳобларим юрган йўлдан юрувчилардир». Бу ҳадисни Яҳёдан фақат Абдуллоҳ ибн Суфён ривоят қилган.

  • Байҳақий «Далоили нубувват»да ушбуни чиқарган: Бизга Абу Ҳасан ибн Фазл Қаттон хабар бериб айтади: бизга Абдуллоҳ ибн Жаъфар Наҳвий хабар бериб айтади: бизга Ёқуб ибн Суфён ҳадис ривоят қилиб айтади: бизга Абул Ямон ҳадис ривоят қилиб айтади: бизга Сафвон – Азҳар ибн Абдуллоҳдан, у Абу Омир Абдуллоҳ ибн Луҳайдан ҳадис ривоят қилиб айтади: Абдуллоҳ ибн Луҳай бундай дейди: биз Муовия билан ҳаж қилдик… Маккага етиб келганимизда Маккада пешин ўқишга турди ва бундай деди: Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:

«إِنَّ أَهْلَ الْكِتَابِ افْتَرَقُوا فِي دِينِهِمْ عَلَى اثْنَتَيْنِ وَسَبْعِينَ مِلَّةً، وَإِنَّ هَذِهِ الْأُمَّةَ سَتَفْتَرِقُ عَلَى ثَلاَثٍ وَسَبْعِينَ مِلَّةً يَعْنِي الْأهْوَاءَ، كُلُّهَا فِي النَّارِ إِلاَّ وَاحِدَةً، وَهِيَ الْجَمَاعَةُ»

«Аҳли китоблар ўз динларида етмиш икки фирқага бўлиниб кетди. Бу Уммат эса, етмиш уч фирқага, яъни ҳавои-нафсларига берилган қавмга бўлиниб кетади. Уларнинг барчаси дўзахда бўлади, фақат биттаси дўзахда эмас, у жамоадир».

  • Ҳоким «Мустадрак»да иккала саҳиҳ асосида ривоят қилади: Бизга Абу Аббос Муҳаммад ибн Яқуб ҳадис ривоят қилиб айтади: Муҳаммад ибн Исҳоқ Сағоний – Абу Ямон Ҳакам ибн Нофе Баҳронийдан, у Сафвон ибн Амрдан, у Азҳар ибн Абдуллоҳдан, у Абу Омир Абдуллоҳ ибн Луҳайдан ривоят қилиб айтади: биз Муовия ибн Абу Суфён билан ҳаж қилдик… Маккага етиб келганимизда Маккада пешин ўқишга турди ва бундай деди: Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:

«إِنَّ أَهْلَ الْكِتَابِ تَفَرَّقُوا فِي دِينِهِمْ عَلَى اثْنَتَيْنِ وَسَبْعِينَ مِلَّةً، وَتَفْتَرِقُ هَذِهِ الْأُمَّةُ عَلَى ثَلَاثٍ وَسَبْعِينَ كُلُّهَا فِي النَّارِ إِلَّا وَاحِدَةً وَهِيَ الْجَمَاعَةُ…»

«Аҳли китоблар ўз динларида етмиш икки фирқага бўлиниб кетди. Бу Уммат эса, етмиш уч фирқага бўлиниб кетади. Уларнинг барчаси дўзахда бўлади, фақат биттаси дўзахда эмас, у жамоадир». Ҳоким бу санадлар билан ушбу ҳадис саҳиҳлигига ҳужжат қилинади, деди ва бунга Заҳабий ҳам рози бўлди.

  • Абу Довуд ўзининг «Сунан»ида ривоят қилади: «Бизга Аҳмад ибн Ҳанбал билан Муҳаммад ибн Яҳё ҳадис ривоят қилиб айтишган: бизга Абу Муғира – Сафвондан, у Амр ибн Усмондан, у Бақиядан ҳадис ривоят қилади: Бақия айтади: менга Сафвон лафзда эмас маънода шунга яқин ҳадис ривоят қилиб айтган: менга Азҳар ибн Абдуллоҳ Ҳарозий ҳадис ривоят қилиб айтади: Абу Омир Ҳавзаний – Муовия ибн Абу Суфёндан ривоят қилади: Муовия бизга бундай деди: огоҳ бўлингким, Росулуллоҳ ﷺ бундай марҳамат қилганлар:

«أَلَا إِنَّ مَنْ قَبْلَكُمْ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ افْتَرَقُوا عَلَى ثِنْتَيْنِ وَسَبْعِينَ مِلَّةً، وَإِنَّ هَذِهِ الْمِلَّةَ سَتَفْتَرِقُ عَلَى ثَلَاثٍ وَسَبْعِينَ: ثِنْتَانِ وَسَبْعُونَ فِي النَّارِ، وَوَاحِدَةٌ فِي الْجَنَّةِ، وَهِيَ الْجَمَاعَةُ»

«Огоҳ бўлингки, сиздан олдинги аҳли китоблар етмиш икки фирқага бўлиниб кетган. Бу миллат эса, етмиш уч фирқага бўлиниб кетади. Уларнинг етмиш иккитаси дўзахда, фақат биттаси жаннатда бўлади ва у жамоадир». Албоний буни ҳасан, деган.

Энди «كُلُّهَا فِي النَّارِ إِلاَّ فِرْقَةً وَاحِدَةً Уларнинг барчаси жаннатда бўлади, фақат битта фирқа жаннатда эмас», деган зиёдаси билан келган учинчи турдаги ҳадисларга келсак, бу ривоятни кўпчилик заиф деган. Жумладан:

  • Уқайлий «Зуафои кабир» китобида бундай чиқарган:

Бизга Муҳаммад ибн Марвон Қураший ҳадис ривоят қилиб айтади: бизга Муҳаммад ибн Убода Васатий ҳадис ривоят қилиб айтади: бизга Мусо ибн Исмоил Жабалий ҳадис ривоят қилиб айтади: бизга Муоз ибн Ёсин Зайёт ҳадис ривоят қилиб айтади: бизга Абрад ибн Абу Ашрас ҳадис ривоят қилди: Абрад Яҳё ибн Саиддан, У Анас ибн Молик Gдан ривоят қиладики, Росулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:

«تَفَرَّقَ أُمَّتِي عَلَى سَبْعِينَ أَوْ إِحْدَى وَسَبْعِينَ فِرْقَةً، كُلُّهُمْ فِي الْجَنَّةِ إِلَّا فِرْقَةً وَاحِدَةً، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ، مَنْ هُمْ؟ قَالَ: الزَّنَادِقَةُ وَهُمُ الْقَدَرِيَّةُ»

«Умматим етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлинди. Уларнинг барчаси дўзахда бўлади, фақат битта фирқа дўзахда эмас. Ё Росулуллоҳ, улар кимлар, деб сўрашганди, бундай дедилар: Улар зиндиқлар (худосизлар), яъни қадариялардир».

Уқайлий айтади: Муоз ибн Ёсин Зайёт Абрад ибн Ашрасдан ривоят қилган, Абрад эса номаълум киши ва унинг ҳадиси маҳфуз эмас.

  • Уқайлий «Зуафои кабир» китобида яна бундай ривоят қилади:

Бизга Ҳасан ибн Али ибн Холид ибн Лайсий ҳадис ривоят қилиб айтади: Бизга Нуайм ибн Ҳаммод ҳадис ривоят қилиб айтади: бизга Яҳё ибн Ямон ҳадис ривоят қилди: Яҳё ибн Ямон Ёсин Зайётдан, у Яҳё ибн Саид ансорийнинг иниси Саъд ибн Саиддан, у Анасдан ривоят қилади: Росулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:

«تَفْتَرِقُ أُمَّتِي عَلَى بِضْعٍ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً، كُلُّهَا فِي الْجَنَّةِ إِلَّا فِرْقَةً وَاحِدَةً، وَهِيَ الزَّنَادِقَةُ»

«Умматим етмишдан ортиқ фирқага бўлиниб кетади. Уларнинг барчаси жаннатда бўлади, фақат битта фирқа жаннатда эмас, улар зиндиқлардир».

Уқайлий айтади: бу ҳадисдан саҳиҳлик чиқмайди. Чамаси, Ёсин уни отасидан ёки ана у Абраддан ривоят қилган бўлса керак. Бу ҳадиснинг асли на Яҳё ибн Саидга алоқаси бор, на Саъдга.

  • Ибн Жавзийнинг «Мавзуот» китобида – китоби сунна ва заммул бидъада – ифтироқи ҳазиҳил умма бобида бундай келади:

Бизга Абдулваҳҳоб ибн Муборак хабар бериб айтади: бизга Ибн Бакрон хабар бериб айтади: бизга Атиқий хабар бериб айтади: бизга Муҳаммад ибн Марвон Қураший ҳадис ривоят қилиб айтади: бизга Муҳаммад ибн Убода Воситай ҳадис ривоят қилиб айтади: бизга Мусо ибн Исмоил ҳадис ривоят қилиб айтади: бизга Муоз ибн Ёсин Зайёт ҳадис ривоят қилиб айтади: бизга Абрад Ибн Ашрас ҳадис ривоят қилди: Абрад Яҳё ибн Саиддан, у Анас ибн Моликдан ривоят қилади: Росулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:

«تَفْتَرِقُ أُمَّتِي عَلَى سَبْعِينَ أَوْ إِحْدَى وَسَبْعِينَ فِرْقَةً كُلُّهُمْ فِي الْجَنَّةِ إِلا فِرْقَةً وَاحِدَةً قَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ مَنْ هُمْ؟ قَالَ: الزَّنَادِقَةُ وَهُمُ الْقَدَرِيَّةُ»

«Умматим етмиш ёки етмиш бир фирқага бўлиниб кетади. Уларнинг барчаси жаннатда бўлади, фақат битта фирқа жаннатда эмас. Ё Росулуллоҳ, улар ким, деб сўрашди. Худосизлар ва улар қадарийлардир, дея жавоб қилдилар». Бу ҳадисни ҳофиз Аҳмад ибн Адий, Мусо ибн Исмоилнинг Халаф ибн Ёсиндан, у Абраддан қилган ҳадисидан ривоят қилди.

Иккинчи йўл: Бизга Абдулваҳҳоб ибн Муборак хабар бериб айтади: бизга Ибн Бакрон хабар бериб айтади: бизга Атиқий хабар бериб айтади: бизга Юсуф ибн Дахил ҳадис ривоят қилиб айтади: бизга Уқайлий ҳадис ривоят қилиб айтади: Бизга Ҳасан ибн Али ибн Холид ибн Лайсий ҳадис ривоят қилиб айтади: Бизга Нуайм ибн Ҳаммод ҳадис ривоят қилиб айтади: бизга Яҳё ибн Ямон ҳадис ривоят қилди: Яҳё ибн Ямон Ёсин Зайётдан, у Яҳё ибн Саид ансорийнинг иниси Саъд ибн Саиддан, у Анасдан ривоят қилади: Росулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:

«تَفْتَرِقُ أُمَّتِي عَلَى بِضْعٍ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً كُلُّهَا فِي الْجَنَّةِ إِلا فِرْقَةً وَاحِدَةً وَهِيَ الزَّنَادِقَةُ»

«Умматим етмишдан ортиқ фирқага бўлиниб кетади. Уларнинг барчаси жаннатда бўлади, фақат битта фирқа жаннатда эмас, улар худосизлардир».

Учинчи йўл: бизга Жарир хабар бериб айтади: бизга Ушорий хабар бериб айтади: бизга Дориқутний ҳадис ривоят қилиб айтади: бизга Абу Бакр Муҳаммад ибн Усмон Сайдалоний ҳадис ривоят қилиб айтади: бизга Аҳмад ибн Довуд Сижистоний ҳадис ривоят қилиб айтади: бизга Усмон ибн Аффон Қураший ҳадис ривоят қилиб айтади: бизга Абу Исмоил Айлий ҳадис ривоят қилди: Абу Исмоил Айлий – Ҳафс ибн Умардан, у Мисъар ибн Саъд ибн Саиддан ривоят қилади: мен Анас ибн Моликнинг бундай деганини эшитгандим: мен Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганларини эшитгандим:

«تَفْتَرِقُ أُمَّتِي عَلَى بِضْعٍ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً كُلُّهَا فِي الْجَنَّةِ إِلاَّ الزَّنَادِقَةُ»

«Умматим етмишдан ортиқ фирқага бўлиниб кетади, уларнинг барчаси жаннатда бўлади, фақат худосизлар жаннатда эмас». Анас – биз уларни қадарийлар, деб билар эдик, деди.

Бу ҳадисларнинг Росулуллоҳ ﷺдан экани саҳиҳ эмас, чунки уларнинг ҳар биридаги санад битта ёки биттадан кўпроқ жойда заифлик бор. Бунинг баёни қуйидагича:

  • Ибн Жавзий «Мавзуот»да юқоридаги уч ривоятни келтирган, сўнг бундай деган:

(Ҳадис илмида кўп меҳнат қилган олимлар айтган: Абрад «у биринчи ривоятдаги санаддаги кишилардан бири» тўқиб чиқарувчи каззобдир. Ундан ривоятни Ёсин олиб, санадини алмаштирди ва аралаштирди, Усмон ибн Аффон уни ўғирлади. «Усмон учинчи ривоятдаги санад кишиларидан бири».

Абрадга келсак, Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузайма уни каззоб ва тўқиб чиқарувчи, деган.

Ёсин эса, «у иккинчи ривоятдаги санад кишилардан бири» Яҳё у ҳақда бундай деган: унинг ҳадисининг мутлақо қадри йўқ. Насоий бундай деган: ҳадиси тарк этилган кимса.

Усмонга келсак, нақл уламолари бундай деган: ҳадиси тарк этилади, унинг ҳадисини ёзиш ҳалол эмас, фақат эътибор йўлида бўлса, майли.

Ҳафс ибн Умарга келсак, «у учинчи ривоятдаги санад кишилардан бири» Абу Ҳотим Розий уни каззоб, деган.. Уқайлий эса, у имомлардан ботил йўллар билан ривоят қиладиган одам, деган).

  • Ибн Ҳажар Асқалонийнинг «Лисонул мизон» китобида бундай келади:

(362 – Абрад ибн Ашрас – Яҳё ибн Саид Ансорийдан…

Ибн Хузайма уни каззоб ва тўқиб чиқарувчи, деган).

Шундай қилиб, демак, «كُلُّهَا فِي الْجَنَّةِ إِلاَّ وَاحِدَةً Уларнинг барчаси жаннатда бўлади, фақат биттаси жаннатда эмас», деган ортиқчалиги бор ҳадис саҳиҳ эмас.

Иккинчи: Саволингизда айтганингиз (Ҳоким уни ғариб лафз билан саҳиҳ, деди. У шундай келган:

«سَتَفْتَرِقُ أُمَّتِي عَلَى نَيِّفٍ وَسَبِعينَ فِرْقَةً، كُلُّهَا فِي الْجَنَّةِ إِلاَّ وَاحِدَةً»

«Умматим етмишдан ортиқ фирқага бўлиниб кетади, уларнинг барчаси жаннатда бўлади, фақат биттаси жаннатда эмас»), деган гапингизга келсак, мен ҳаракат қилдим, лекин Ҳокимнинг саҳиҳ деганини топа олмадим. Шундай бўлса-да, ҳатто сиз айтган нарса мен билмаган ва менинг кўзим тушмаган ўринда бордир. Чунки бу масала ҳадисдаги қўшимчани заиф, деб айтган муҳаққиқ уламолар билан тўхтаб қолмайди.

Учинчи: Хуллас калом, Умматнинг етмиш уч фирқага бўлиниши ҳақидаги ортиқчаси йўқ ҳадис саҳиҳдир ҳамда «كُلُّهَا فِي النَّارِ إِلاَّ وَاحِدَةٌ Уларнинг барчаси дўзахда бўлади, фақат биттаси дўзахда эмас», деган биринчи ортиқчалиги бор ҳадисни кўпчилик ҳасан, деган. Аммо «كُلُّهَا فِي الْجَنَّةِ إِلاَّ وَاحِدَةً Уларнинг барчаси жаннатда бўлади, фақат биттаси жаннатда эмас», деган ортиқчалиги бор ҳадисни кўпчилик заиф деган, уни саҳиҳ ёки ҳасан, деганлар анча оздир.

Демак, мен рожиҳ санаганим, «كُلُّهَا فِي النَّارِ إِلاَّ وَاحِدَةٌ Уларнинг барчаси дўзахда бўлади, фақат биттаси дўзахда эмас», деган биринчи ортиқчалиги бор ҳадисни олса бўлади. Аммо «كُلُّهَا فِي الْجَنَّةِ إِلاَّ وَاحِدَةً Уларнинг барчаси жаннатда бўлади, фақат биттаси жаннатда эмас», деган ортиқчалиги бор ҳадисни олмаслик керак. Юқорида шу икки ортиқчалик тўғрисида зикр қилганимиз ривоятларга кўра шундай.

Мен рожиҳ санаганим шу, валлоҳу аълам ва аҳкам.

                                            24 робиул-аввал 1439ҳ

                                                  11 январ 2018м

Total Views: 993 ,

Добавить комментарий

Муқаллид ва муттабе ҳақидаги саволга жавоб

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Муқаллид ва муттабе ҳақидаги саволга жавоб...

Закрыть