Франция ва Германия Гуайдони Венесуэланинг президенти деб тан олиш шартини маълум қилди

Франция ва Германия Гуайдони Венесуэланинг президенти деб тан олиш шартини маълум қилди

Агарда Николас Мадуро саккиз кун ичида мамлакатда сайлов ўтказилишини эълон қилмаса, Испания, Франция ва Германия Венесуэла мухолифати раҳбари Хуан Гуайдони мамлакатнинг вақтинчалик президенти деб тан олади.

"Агарда саккиз кун ичида сайлов ҳақида эълон қилинмаса, Испания Гуайдони Венесуэланинг вақтинчалик президенти деб тан олади", деди Испания ҳукумати раиси Педро Санчес.

Франция президенти Эмманюэль Макрон ҳам Twitter саҳифасида "Агарда саккиз кун ичида сайлов эълон қилинмаса, биз сиёсий жараён бошланиши учун Гуайдони "вақтинчалик президент" деб тан олишга тайёрмиз" деб ёзди.

Германия вазирлар маҳкамаси вакили Мартина Фитц ҳам Twitter саҳифасида Венесуэлада саккиз кун ичида сайлов эълон қилинмаса, Гуайдони вақтинчалик президент деб тан олишга тайёрлигини билдирди Венесуэла парламенти спикери Хуан Гуайдо 23 январда мамлакатда муваққат ҳукумат амал қилиши вақтида ўзини мамлакатнинг вақтинчалик раҳбари деб эълон қилди. АҚШ Гуайдони президент деб тан олишини эълон қилган ва Венесуэла президенти Николас Мадуродан мухолифатга қарши куч ишлатмасликни талаб қилган. 

Мадуро ўзини конституциявий президент деб эълон қилган, мухолиф парламент раҳбари Гуайдони эса “АҚШ қўғирчоғи” деб атаган. Айни вақтда АҚШдан ташқари, Гуаидонинг вақтинчалик президент мақомини Канада, Аргентина, Бразилия, Чили, Колумбия, Коста-Рика, Гватемала, Гондурас, Панама, Парагвай ва Перу тан олди.

Total Views: 252 ,

Добавить комментарий

АҚШ вакили Толибон билан музокаралар сермаҳсул ўтганини маълум қилди

АҚШ вакили Толибон билан музокаралар сермаҳсул ўтганини маълум қилди АҚШ...

Закрыть