Франциядаги норозилик намойишлари капитализм ва АҚШ ўйинлари ўртасида!

بسم الله الرحمن الرحيم

Роя газетаси:

Франциядаги норозилик намойишлари капитализм ва АҚШ ўйинлари ўртасида!

Франция президенти Макрон 2018 йил 10 декабрда қилган чиқишида ишчиларга ёрдам кўрсатишини, жумладан энг кам иш ҳақини 100 еврога кўтаришини маълум қилган бўлса-да, мана беш ҳафтадирки норозилик намойишлари тўхтамаяпти. Франция ҳукумати ҳам ёқилғи маҳсулотлари солиғини ошириш қарорини бекор қилди. Зотан, ҳукуматнинг ёқилғи маҳсулотлари солиғини ошириш ҳақидаги айни қарори ушбу норозилик намойишлари бошланишига, сўнг зўравонлик ва саботажга айланиб кетишига туртки бўлган эди. Бунинг ортидан сешанба куни таълим тизимида ислоҳотлар олиб борилиши талаби билан талабалар намойиши бошланиб кетди. АҚШ президенти Макроннинг устидан кулиб, уни ҳар хил фитналарга гижгижлай бошлади… Бу эса, бунда Американинг қўли борлиги ҳамда капиталистик тузум сабабли бутун дунёни зулм босгани ҳақида кишини фикр юритишга чақирмоқда.

Макрон ўз халқига мурожаат қилар экан, уларнинг ғазаб ва машаққатларини «тушунаётгани»ини билдирди! Бу билан худди Тунисдаги Зайнулобидин билан Мисрдаги Ҳусни Муборакларни эсга солди. Чунки улар ҳам ўзларига қарши кўтарилган халқларига уларнинг ғазаб ва машаққатларини «тушунаётгани»ини билдиришганди, билдириб сўнг тахтдан ағдарилишган эди! «Биз юртимизга нисбатан тарихий бир босқичдамиз», деди Макрон. Зеро, у ўзининг тақдиридан хавотирга тушиб қолди.

Бу ҳафтада соф сиёсий талаблар ўртага чиқди, намойишчилар сиёсий жиҳатдан уюштирилиб, Макронни ағдаришни мақсад қилган «Ғазабнок Франция» ҳаракати намоён бўлди. Намойишчилар «Биз тенглик бўлишини истаймиз, биз яшашни истаймиз, базўр яшашни эмас», дейишди. Зеро, Франция ва бошқа Европа давлатларида одамлар қийин аҳволда, муҳтожликда амал-тақал яшашяпти. Чунки улар энг зарур асосий нарсаларини ҳам жуда қийинчилик билан сотиб олишмоқда. Бу Европадаги аҳволнинг реал ифодасидир. Алдамчи ёрдамлар берилишига қарамай, одамлар аранг кун кўришяпти. Ҳолбуки, маошлардан ижтимоий таъминот ҳамда соғлиқни сақлаш суғуртаси учун чегириб қолинади… Бу ёқда тинкани қуритувчи солиқлар… Натижада, маошга ишловчилар қўлида жуда оз маош қолади, камолий эҳтиёжларга ошмайди. Камолий эҳтиёжи учун бирор бир ашё олмоқчи бўлса, судхўрликка асосланган кредитга олиши мумкин бўлади, аммо бутун умрини судхўрлик асосидаги қарзларни узиш билан ўтказади. Шу боис у, қарз фоизлари исканжасида қолмаслик учун асосий эҳтиёжларигагина етадиган энг кам иш ҳақини олиб яшашга мажбур. Шунинг учун аксар одамларда уй-жой йўқ, йўқ бўлгани учун ҳам кўчмас мулк компанияларидан ижарага уй олишади. Йирик компания ва банк эгалари бўлган бойлар эса, юрт бойликларидан аксар қисмини ўзлаштириб олишган. Шунинг учун намойишчилар айни бойларга нисбатан ғазабларининг ифодаси сифатида, қасддан банклар ва суғурта компаниялари ойналарини парчалашди. Шу сабабдан францияликлар президентларини «бойлар президенти», деб аташди. Чунки улар шу францияликлар ҳисобига ўз бойликларини кўпайтиргандан кўпайтириб ётишибди. Бу ҳол Ғарб дунёсининг ҳамма ерида мавжуд ва бунга улар эътиқод қилаётган капиталистик тузум сабаб. Бу тузум социалистик тузум емирилиши ҳамда Исломнинг бошқарувдан четлатилиши ортидан бутун дунёни эгаллади.

2018 йил 11 декабрда Францияда Зальцбург (шаҳар номи) ҳужуми бўлди. Бу ҳужум Макроннинг мурожаати ортидан ҳамда намойишчилар унинг ислоҳотлари етарли эмаслигини билдириб, бунга нисбатан норозилик акциясини бошлаш билан таҳдид қилишларидан бир кун ўтиб юз берди. Давлат ўз хавфсизлик чораларини янада кучайтирганини эълон қилди ва қурбон бўлганларга ҳурмат сифатида, шунингдек, ҳужум қилган жиноятчининг ярадор ҳолда қочиб кетганлиги сабабли ундан эҳтиёт бўлиш учун намойишчилардан кўчаларга чиқмасликни талаб қилди! Натижада, ҳукуматинг ролига нисбатан шубҳалар пайдо бўлди, чунки намойишчилар ҳукумат бизнинг намойишларимизни тўхтатиш учун фитна қиляпти, деб ҳисоблашди. Ана шунда, ҳужумдан икки кун ўтиб, ҳукумат ҳужумчи ўлдирилганини эълон қилишга ва уни исломчи қилиб кўрсатишга мажбур бўлди. Ҳолбуки, у Исломга амал қилмаган, балки қатор жиноятлар содир этиш билан танилган кимса эди! Улар Ислом қиёфасини бузиш ҳамда ўзларининг капиталистик тузумлари адолатсизлигидан шикоят қилганларни чўчитиш учун ҳар бир жиноятни мусулмонларга тўнкайдиган бўлиб қолишди! «Терроризм»га қарши кураш, деган нарсани дастаклаб, ҳар бир одамни назорат остига олувчи қонунлар ишлаб чиқа бошлашди! Бунга 2018 йил 14 декабрда Европа Иттифоқи қабул қилган янги қонунни мисол қилиш мумкин.

Бошқа жиҳатдан, капитализм оммавий эркинликлар олиб келди, бу эркинликлар Францияни очиқ-сочиқ ва бузуқ жамиятга айлантирди… Жамиятда разолат, йўлдан озган ҳаракатлар ва иллатли фикрлар кенг тарқалди. Жамиятга эгоизм, лоқайдлик, шаҳватпарастлик, дунёпарастлик ҳукмрон бўлиб, одамлар ўртасида даҳшатли фарқ юзага келди. Чунки баъзилар миллиардларга эга бўлса, баъзилар сариқ чақага муҳтож бўлиб, оддий одамлар амал-тақал яшайдиган бўлиб қолди. Жамият – истаган кимса осонгина ёриб кириб, истаган фитнасини қиладиган, хорижий кучлар ўз таъсирини ўтказадиган, уни истаган йўлига етаклайдиган мўрт жамиятга айланди. 1968 йилда ҳам шундай бўлганди. Ўшанда Шарль де Голль Францияни АҚШга қарши етаклаган, оқибатда АҚШ маълум воситаларни ишга солиб, ишчилар синфи билан талабаларни норозилик намойишига чиқаришга ва ниҳоят, де Голлни ағдаришга муваффақ бўлган эди. Зеро, Францияда АҚШ компаниялари билан мустаҳкам алоқа қилувчи йирик компаниялар бор. Шунингдек, касаба уюшмалари ва жамиятлардан иборат фуқаролик ташкилотлари ҳам борки, ажнабий компаниялар, хусусан, АҚШ компанияларининг уларга таъсир ўтказиб, яқин алоқа қилишлари жуда осон. 1981 йил Франсуа Миттеран сайловда АҚШ компаниялари билан яқин алоқада бўлган компаниялар таъсирида ғолиб чиқди ва кўплаб масалаларда америкача йўлга эргашди. Макрон қудратга келганда уни сиёсатда де Голль ва Миттеран сиёсатини уйғунлаштирган йўлдан юради, дейишган. Яъни айтилган эдики, у де Голль каби Францияни Европага етакчи қилиш орқали унинг халқаро ролини кучайтиради, шунингдек, Америка Франциянинг халқаро мавқеини кучайтирадиган ролни ўйнашига рухсат бериши учун у худди Миттеран каби Францияни Америкага яқинлаштиради.

Макрон айни сиёсатни қўллашга уринди. Бироқ у Трамп Эрон ядровий келишувидан чиқишга қарор қилганда, ўтмишни унутиб, АҚШга сафар қилди ва Трампни бу қароридан қайтаришга уринди. Трампнинг қарори қатъийлигини кўргач, тарвузи қўлтиғидан тушиб қайтди… Трамп Европа манфаатларига зарба бериш учун келишувдан чиқди. Ҳатто америкалик юқори лавозимдаги мулозимларга кўра, Макроннинг АҚШ сафари чоғида Трамп унга Европа Иттифоқидан чиқишни таклиф қилган ва шундай қилиши муқобилида Америка Францияни қўллаб-қувватлашини билдирган. Ана шундан сўнг Трамп Европа Иттифоққига қарши савдо уруши эълон қилди, 2018 йил 10 июнда Канададаги Еттилик саммитида ҳамда 2018 йил 11-12 июл кунлари Брюсселдаги НАТО саммитида икки томон ўртасида даҳанаки жанглар бўлди. Шунда Макрон Америкадан ҳеч нарса ололмаслигига амин бўлди. Қайта Европа билан кучайиш ва Америкага қарши курашиш учун Германия билан ҳамкорлик қилиш йўлига ўтди. Германия ва Британия билан биргаликда Эрон ядровий келишувини сақлаб қолишларини эълон қилди.

Франция президенти АҚШни курашга чорлай бошлади. 2018 йил 9 ноябрда Трамп билан учрашганда Европа армиясини тузишга чақирди. Шунда Трамп ғазаб отига миниб, Твиттерда «Франция президенти Европани АҚШ, Хитой ва Россиядан мудофаа қилувчи махсус Европа армияси тузишни таклиф қилди… Бу бизга нисбатан жуда юзсизлик», деб ёзди. Макронга ҳужум сифатида бешта ёзишма қолдирди, уларнинг барчасида Макроннинг халқ орасида обрўси йўқлигини эслатди, гўё уни лавозимини тарк этишга чақиргандай. Германия канцлери Меркел 2018 йил 13 ноябрда Европа армияси ва Европа хавфсизлик кенгаши тузишга даъват қилиш билан Макронни қўллаб-қувватлади. Шунинг учун ҳам Америка Европа устидаги ҳукмронлигини сақлаб қолиш мақсадида Украинада ва Европа ичкарисидаги вазиятни янада таранглаштиришга, шу орқали Европа ҳаракатига зарба беришга уринмоқда.

Шу сабабдан Трамп Франциядаги ҳодисаларга бурнини суқиб, масхара қила бошлади… 2018 йил 8 декабрда Твиттерда бундай сўзлар қолдирди: «Парижда маҳзун кун ва маҳзун тун ҳукмрон. Афтидан, Париж шартномаси аҳмоқона ва қимматга тушадиган шартнома кўринади, солиқни пасайтириш билан одамларга пулларни қайтариб бериш керакка ўхшайди… Париж шартномаси Париж учун яхшилик келтирмаяпти. Юртнинг ҳамма ери намойишлар ва безориликларга тўлди». Шунда Франция Ташқи ишлар вазири АҚШдан Франциянинг ички сиёсатига аралашмасликни талаб қилди.

Шунинг учун Франциядаги норозилик намойишларига ҳам ички сиёсат ва ҳам ташқи сиёсат, хусусан, Америка сиёсати сабаб бўлган бўлиши турган гап. Зотан, Америка де Голль ва Миттеран замонида Францияда бундай сиёсатни муваффақиятли синовдан ўтказган. Унинг президенти Трамп Франциянинг ички ишига тўғридан-тўғри аралашиб, ўз одатини ва қилмишларини яшира олмади. У Европа Иттифоқини тарқатиб, ағдариб юбормоқчи ва у буни яширмай айтди.

Шунингдек, Франциядаги ҳодиса одамларни ўз оловида куйдираётган капиталистик тузумнинг табиий натижаси ҳамдир. Шу боис, олам учун ягона ечим, Ислом мабдасидир. Исломдаги иқтисод низоми бойликларнинг тақсимланишини ҳамда моддий қадриятларни ҳам унутмаган ҳолда, руҳий, ахлоқий, инсоний қадриятлар билан фаровон ҳаёт кечиришни таъминлайди. Албатта, бу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо қилмасдан асло амалга ошмайди.

Роя газетасининг 2018 йил 19 декабр чоршанба кунги 213-сонидан

Total Views: 148 ,

Добавить комментарий

Кофир Ғарб ҳамма ишда бир-бири билан келишолмайди

بسم الله الرحمن الرحيم Роя газетаси: Кофир Ғарб ҳамма ишда...

Закрыть