Германия Афғонистондаги иштирокини кенгайтиришга қарор қилди

Германия Афғонистондаги иштирокини кенгайтиришга қарор қилди

Германия мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен НАТОнинг Афғонистонда олиб бораётган ҳарбий кампаниясидаги иштирокини кенгайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар қилмоқда.

Айни вақтда альянс миссияси таркибида 963 германиялик ҳарбий хизматчи мавжуд бўлса, келгусида уларнинг сони 1,3 минг кишигача етказилади. Қайд этилишича, мудофаа вазирининг бундай қарорига Толибон ҳаракати ҳамда ИШИДнинг Афғонистонда кучайиши сабабдир. 

Бундестаг ваколати айни вақтда Афғонистонга 980 аскар ва офицерларни юборишга рухсат беради. 

Шу билан бирга, Германиядан ташқари НАТОнинг Афғонистондаги миссияси доирасида АҚШ ва бошқа давлатлар ҳам ўз ҳарбийлари сонини оширади. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг 2017 йил ноябрь ойида баёнот берганди. Унга кўра, ҳарбийлар сони 13 мингдан 16 минг кишига етказилади.

Total Views: 670 ,

Добавить комментарий

Хитой 2018 йилги ҳарбий харажатларини оширади

Хитой 2018 йилги ҳарбий харажатларини оширади Хитойнинг 2018 йилги ҳарбий...

Закрыть