Германия ТИВ: АҚШ видеоси Эроннинг Уммон кўрфазидаги ҳужумларга алоқадорлигининг етарлича исботи эмас

Германия ТИВ: АҚШ видеоси Эроннинг Уммон кўрфазидаги ҳужумларга алоқадорлигининг етарлича исботи эмас

Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас АҚШ марказий қўмондонлиги (СЕНТКОМ) томонидан тарқатилган видео Эроннинг 13 июнда Уммон кўрфазида танкерларга ҳужумга алоқадорлигининг етарлича исботи ҳисобланмаслигини айтди.

“Видео етарли эмас. Албатта, биз нимани кўрсатишаётганини тушунишимиз мумкин, бироқ якуний баҳо учун бу менга етарли эмас”, деб айтган Маас.

Вазирнинг таъкидлашича, Германия танкерларга ҳужумни қатъиян қоралайди. “Бу нафақат эркин савдо, балки бутун дунёга таҳдиддир”, деб қўшимча қилган Германия ташқи ишлар вазири.

13 июнда Уммон кўрфазида иккита танкер – япон кемаси Kokuka Courageous ва норвег танкери Front Altair’да ҳужумлардан кейин портлашлар ва ёнғин юз берган. Япон кемаси экипажини АҚШ эсминеци Bainbridge ўз бортига олган, Front Altair экипажи эса эронлик чегарачилар томонидан Жаск портига эвакуация қилинган..

13 июнда СЕНТКОМ расмий вакили – капитан Билл Урбан, америкалик ҳарбийларнинг таъкидлашича, Эроннинг Ислом инқилоби соқчилари корпуси кемасидаги одамлар Kokuka Courageous кемаси ён томонидан портламай қолган минани ечиб олаётганлари видеосини эълон қилган. АҚШ ушбу воқеа учун жавобгарликни Эрон зиммасига юклаган. Эрон эса бу айбловларни рад этмоқда.

Total Views: 222 ,

Добавить комментарий

Хитой Ҳонгконгдаги тартибсизликларни очиқчасига қўллаб-қувватлаётган Ғарб давлатларини танқид қилди

Хитой Ҳонгконгдаги тартибсизликларни очиқчасига қўллаб-қувватлаётган Ғарб давлатларини танқид қилди Айрим...

Закрыть