Хитой 2018 йилги ҳарбий харажатларини оширади

Хитой 2018 йилги ҳарбий харажатларини оширади

Хитойнинг 2018 йилги ҳарбий бюджети 8,1 фоизга – 175 млрд долларгача ошади. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Хитойнинг ҳарбий бюджети ҳажми бўйича АҚШдан кейин 2-ўринни эгаллайди. 2017 йилда Хитойнинг ҳарбий бюджети 7 фоизга ошганди, бу эса 7 йил ичидаги энг паст ўсиш бўлган.

2016 йилда Хитойнинг мудофаа бюджети 7,6 фоизга ошиб, 146 млрд долларни, 2015 йилда 10,1 фоизга ошиб, 135 млрд долларни ташкил қилган.   

Шунингдек, бу кўрсаткичлар 2014 йилда 12,2 фоизни, 2013 йилда 10,7 фоизни, 2012 йилда 11,2 фоизни ва 2011 йилда 12,7 фоизни ташкил қилган.

Total Views: 650 ,

Добавить комментарий

Шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон Мисрга ташриф буюрди

Шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон Мисрга ташриф буюрди Саудия Арабистони валиаҳд...

Закрыть