Хитой 90 кун ичида Қўшма Штатлар билан савдо битимига эришмоқчи

Хитой 90 кун ичида Қўшма Штатлар билан савдо битимига эришмоқчи

Хитой Тижорат вазирлиги вакили Гао Фэннинг ишонч билдиришича, келгуси 90 кун ичида Қўшма Штатлар билан савдо битимига эришилади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, томонлар савдо масалалари бўйича муҳим келишувга эришиб бўлди.

«Кейинги 90 кун ичида Хитой ва Америка Қўшма Штатлари ўз олдига барча қўшимча божларни бекор қилиш каби якуний мақсадни қўймоқда», — деди Фэн.

Унинг қўшимча қилишича, ҳозирги вақтда Хитой ва АҚШ делегациялари муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда. 

The New York Times газетасининг ёзишича, АҚШ президенти Дональд Трамп ва ХХР раиси Си Цзиньпин ўртасида Аргентинадаги G20 саммитида эришилган келишув — савдо урушини тўхтатиш ва шартнома тузишга уриниб кўриш — афтидан, Тинч океанининг ҳар икки томонига иқтисодий зиён пайдо бўла бошлагач, икки етакчига сиёсий танаффус тақдим этишга қаратилган.

Total Views: 56 ,

Добавить комментарий

Еврокомиссия стратегик бозорларда доллар ўрнига евродан фаолроқ фойдаланишга чақирди

Еврокомиссия стратегик бозорларда доллар ўрнига евродан фаолроқ фойдаланишга чақирди Еврокомиссия...

Закрыть