Хитой АҚШ санкцияларига қарамай, Венесуэла билан ҳамкорликни давом эттиради

Хитой АҚШ санкцияларига қарамай, Венесуэла билан ҳамкорликни давом эттиради

Хитой АҚШ санкцияларига қарамай, Венесуэла билан ҳамкорликни давом эттиради. Бу ҳақда ХХР ТИВ вакили Гэн Шуан баёнот берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Унинг сўзларига кўра, ҳамкорлик тенг ҳуқуқлилик, ўзаро манфаат ва умумий ривожланиш асосида қурилади. Бундан ташқари, унинг қайд этишича, Хитой ва Венесуэла узоқ вақтдан буён савдо-иқтисодий шериклар ҳисобланади.

Вазирлик Каракасга қарши бир томонлама Америка санкцияларига ҳам қарши чиқди. «Тарих шуни кўрсатдики, ташқи аралашув ёки санкцияларни жорий қилиш вазиятни фақат мураккаблаштиради ҳамда муаммоларни ҳал қила олмайди», — дея маълум қилди Гэн Шуан.

Total Views: 188 ,

Добавить комментарий

2018 йил халқаро миллатчилик йили!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Роя газетаси: 2018 йил халқаро миллатчилик...

Закрыть