Хитой ҳам Трампнинг бож ҳақидаги қарорига қарши чиқди

Хитой ҳам Трампнинг бож ҳақидаги қарорига қарши чиқди

Хитой Тижорат вазирлигининг савдо ҳимояси ва суриштирувлар департаменти директори Ван Хэцзюнь пўлат ҳамда алюминийга импорт божи жорий этишдан воз кечишга чақирди, шунингдек, мамлакат ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун эҳтимолий чоралар ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда РИА «Новости» иқтисодий идорага асосан хабар бермоқда.

«Хитой АҚШни кўп томонлама савдо тизимига ҳурмат билан қараш ва тегишли чора-тадбирларни тезроқ бекор қилишга қатъий чақиради», — дея маълум қилди Хэцзюнь.

Амалдорнинг фикрича, Хитой божлардан ташвишда эканини турли даражадаги алоқалар орқали билдирган. Унинг таъкидлашича, Пекин божлардан келадиган зарарни ҳисоблаб чиқди ва шу ҳисоб-китоб асосида «кучли чораларни» кўради.

«Биз АҚШнинг бу чоралари ЕИ, Бразилия, Жанубий Корея, Австралия, Туркия, Россия ва Жаҳон савдо ташкилотининг бошқа кўплаб аъзолари жиддий норозилигига сабаб бўлганини таъкидлаб ўтдик. Улар Америка томонига нисбатан тегишли аксилчораларни кўришга қарор қилган», — дея таъкидлаб ўтди Хэцзюнь.

Total Views: 770 ,

Добавить комментарий

Шимолий Корея етакчиси Трамп билан учрашмоқчи

Шимолий Корея етакчиси Трамп билан учрашмоқчи Шимолий Корея етакчиси Ким...

Закрыть