Хитой: Бу йирик давлат учун ахлоқсизлик ва шармандаликдир

Хитой: Бу йирик давлат учун ахлоқсизлик ва шармандаликдир

АҚШ Huawei компаниясига босим ўтказиш учун турли чораларга қўл урмоқда, йирик давлат учун хусусий компанияга нисбатан бундай ҳаракат қилиш шармандаликдир, деди Хитой ТИВ вакили Гэн Шуан.

"Кейинги вақтда давлат котиби қаерга борса Хитой ҳақида гапираётганига эътибор бермоқдамиз. Аммо унинг барча баёнотлари ёлғондан бошқа нарса эмас. Масалан, Huawei билан боғлиқ вазиятни олайлик. АҚШ Huawei ва бошқа Хитой компаниялари хавфсизликка таҳдид солишини айтди, аммо буни тасдиқлайдиган ҳеч қандай далил келтира олмади", — деди Гэн Шуан.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ асоссиз айбловлар қилмоқда ва Huawei’га босим ўтказиш учун давлат қудратидан фойдаланмоқда. Бу йирик давлат учун ахлоқсизлик ва шармандаликдир".

Аввалроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео Euronews телеканалига берган интервьюсида Европа давлатлари Huawei компанияси билан алоқа қилмасликлари кераклигини айтганди.

Total Views: 315 ,

Добавить комментарий

Қозоғистонда намойишлар ва қўлга олишлар давом этмоқда

Қозоғистонда намойишлар ва қўлга олишлар давом этмоқда Қозоғистон президентлиги сайлови...

Закрыть