Хитой Ҳонгконгдаги тартибсизликларни очиқчасига қўллаб-қувватлаётган Ғарб давлатларини танқид қилди

Хитой Ҳонгконгдаги тартибсизликларни очиқчасига қўллаб-қувватлаётган Ғарб давлатларини танқид қилди

Айрим Ғарб сиёсатчилари ўзларининг масъулиятсиз баёнотлари орқали Ҳонгконгдаги тартибсизлик уюштирувчиларни қўллаб-қувватламоқда, айрим бош консулликлар эса иғвогарлик билан шуғулланмоқда, деди ХХР ташқи ишлар вазирлиги вакили Гэн Шуан.

"Сизлар айрим Ғарб давлатлари Ҳонгконгда муҳокама қилинаётган экстрадиция тўғрисидаги қонунга тузатишлар киритилишига нисбатан масъулиятсиз баёнотлар бераётганига эътибор қаратган бўлсангиз керак. Ғарблик бу сиёсатчилар Ҳонгконгда тартибсизликлар уюштираётганларни очиқчасига қўллаб-қувватлашмоқда", — деди Гэн Шуан.

Унинг сўзларига кўра, айрим давлатларнинг бош консулликлари халқаро ҳуқуқ ва халқаро муносабатларнинг асосий тамойилларини ҳурмат қилмаяпти, иғвогарлик ва оловга мой сепиш билан шуғулланиб, хато баёнотлар бермоқда.

У Ҳонгконг масаласи Хитойнинг ички сиёсатига тегишли бўлиб, унга аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини таъкидлади.

12 июнь куни Ҳонгконгда жиноятчиликда гумон қилинганларни Хитойнинг материк қисмига экстрадиция қилиш ҳақидаги қонун туфайли бир неча кун олдин бошланган оммавий намойишлар янги босқичга ўтди. Минглаб намойишчилар ҳукумат бинолари жойлашган ҳудудга олиб борувчи йўлларни тўсиб қўйди. 

Қонун лойиҳаси ХХР, Тайван ва Макао ҳукуматлари томонидан йўлланган экстрадиция бўйича сўровларни кўриб чиқишни кўзда тутади. Ҳозирда Ҳонгконгда бундай келишув мавжуд эмас. Ҳукумат бундай чоралар фақат жиддий жиноятларда (қотиллик ва зўравонлик) айбланганларга тааллуқли бўлишини билдирган. Суд ҳар бир ҳолат бўйича алоҳида қарор чиқаради. Қонун тарафдорлари экстрадиция сиёсий жиноятларда айбланганларга қўлланмаслигига ишонтиришмоқда. Аммо ҳужжат танқидчилари бунинг аксини айтишмоқда, улар ХХР суд тизими қийноқларга рухсат беришини эслатишмоқда.

Total Views: 154 ,

Добавить комментарий

Бишкекда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ўн тўққизинчи мажлиси бўлиб ўтмоқда

Бишкекда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ўн тўққизинчи мажлиси бўлиб ўтмоқда Бишкек...

Закрыть