Хитой ТИВ: Хитой АҚШнинг «ўрнини эгаллашга» ҳаракат қилмайди

Хитой ТИВ: Хитой АҚШнинг «ўрнини эгаллашга» ҳаракат қилмайди

ХХР ТИВ раҳбари Ван Ининг маълум қилишича, Хитой «узурпатор» (ҳокимиятни ёки бировнинг ҳуқуқини қонунга хилоф равишда тортиб олган шахс) бўлишга интилмайди ва келажакда АҚШнинг «ўрнини эгаллашга» ҳаракат қилмайди. Бу ҳақда РИА «Новости» «Жэньминь жибао» газетасига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Ван Ининг таъкидлашича, америкалик айрим сиёсатчиларнинг Хитой келажакда «АҚШга шубҳасиз чақириқ ташлаши ёки унинг ўрнини эгаллашга ҳаракат қилиши» борасидаги ташвишлари «нотўғри» ҳисобланади. Вазир қўшимча қилишича, Хитой ҳукумати тинч ривожланиш йўлига қатъий амал қилмоқда.

«Хитой АҚШга айланишни, АҚШнинг ўрнини эгаллашни хоҳламаяпти», — деди Ван И.

Унинг хулоса қилишича, Хитой ва АҚШ ўртасидаги муносабатларда фақат «ижобий рақобат» бўлиши мумкин.

Total Views: 128 ,

Добавить комментарий

АҚШ ҳарбийлари «шатдаун» сабабли ойлик олишмайди

АҚШ ҳарбийлари "шатдаун" сабабли ойлик олишмайди АҚШ соҳил қўриқлаш хизмати...

Закрыть