Хитой Трампнинг Тайвань бўйича имзолаган янги қонунидан қаттиқ дарғазаб

Хитой Трампнинг Тайвань бўйича имзолаган янги қонунидан қаттиқ дарғазаб

Хитой ҳукумати Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп томонидан имзоланган ҳамда АҚШ ва Тайвань ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган қонуннинг қабул қилинишига кескин протест билдирди. Бу ҳақда Хитойнинг АҚШдаги элчихонаси сайтида хабар қилинади.

«Тайванга сафарлар қилиш тўғрисидаги қонун» бандлари «ягона Хитой» принципини жиддий бузади, Хитой томони шу муносабат билан жиддий норозилик ва қатъий протест билдиради», — дея хабар қилинади дипломатик миссия баёнотида.

Хабарда таъкидланишича, «ягона Хитой» сиёсати (унга кўра Тайвань мамлакатнинг мухтор минтақаси сифатида кўрилмайди – таҳ.) ХХР ва АҚШ ўртасидаги сиёсий муносабатлар асоси ҳисобланади.

Total Views: 614 ,

Добавить комментарий

Британиялик дипломатлар Россиядан чиқариб юборилмоқда

Британиялик дипломатлар Россиядан чиқариб юборилмоқда Россия Ташқи ишлар вазирлиги Британия...

Закрыть