Хитой Туркия ҳукуматини ёлғончиликда айблади

Хитой Туркия ҳукуматини ёлғончиликда айблади

Хитой этник уйғурлар ҳуқуқларини ҳурмат қилишга ва улар учун қурилган "қайта тарбиялаш" лагерларни ёпишга чақирган Туркия ҳукуматини ёлғончиликда айблади.

Анқара 9 февралда тарқатган баёнотда уйғур миллати васф қилинган бир қўшиғи ортидан 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган таниқли уйғур шоири ва мусиқачиси Абдураҳим Ҳайитнинг ҳибсдаги "фожеий" ўлимидан Туркия раҳбариятининг хабар топгани айтилган.

Хитой ҳукумати Анқаранинг бу баёнотини рад этди ҳамда Абдураҳим Ҳайит тириклигини иддао қилди.

— Туркиянинг айбловлари ҳеч қандай асосларга эга бўлмаган, ёлғон ва тухматга асосланган гаплардир. Хитой бу баёнотга нисбатан Туркияга ўз норозилик нотасини топширди,- деди Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Хуа Чунин 11 февраль куни.

9 февраль куни Туркия раҳбарияти мусулмон уйғурларга нисбатан Хитой ҳукумати юритаётган сиёсатни "инсоният учун иснод", деб қоралади.

Туркия ҳукумати 11 февралда ҳам яна бир баёнот тарқатиб, Хитойни этник озчиликларга нисбатан босимларни тўхтатишга чақирган эди.

«XXI асрда концентрацион лагерларнинг пайдо бўлиш фактининг ўзиёқ бутун инсоният учун уятдир. Биз Хитой расмийларига мурожаат қилиб этник уйғурлар хуқуқларини ҳурмат қилишга ва концлагерларни ёпишга чақирамиз», дейилади баёнотда.

Total Views: 184 ,

Добавить комментарий

ДХХ раиси ишдан олинди. Унинг устидан жиноят иши очилган

ДХХ раиси ишдан олинди. Унинг устидан жиноят иши очилган 11...

Закрыть