Хитой ва АҚШ делегацияси иштирокидаги савдо музокаралари якунланди

Хитой ва АҚШ делегацияси иштирокидаги савдо музокаралари якунланди

Хитой АҚШ билан савдо музокараларини якунлади, дея хабар бермоқда Reuters.

Қайд этилишича, бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Лу Кан хабар қилган.

ХХР Тижорат вазирлигининг фикрича, АҚШ билан бўлиб ўтган савдо музокаралари томонлар ўртасида юзага келган келишмовчиликларни ҳал қилиш учун асос яратиб берди. Бу ҳақда вазирлик сайтида эълон қилинган баёнотда айтилади.

Тижорат вазирлигидан маълум қилишларича, томонлар савдо ҳамда тузилмавий масалалар бўйича «батафсил ва аниқ» фикр алмашишди. Шунингдек, вазирликдан қайд этишларича, АҚШ ва ХХР бир қатор масалалар бўйича ўзаро тушуниш даражасини оширган.

Total Views: 92 ,

Добавить комментарий

47 нафар Қозоғистон фуқароси Суриядан эвакуация қилинди

47 нафар Қозоғистон фуқароси Суриядан эвакуация қилинди Қозоғистон президенти Нурсултон...

Закрыть