Хитой жавоб чораси сифатида АҚШ маҳсулотларига бож тўлови жорий этади

Хитой жавоб чораси сифатида АҚШ маҳсулотларига бож тўлови жорий этади

Хитой жавоб чораси сифатида 1 июндан бошлаб АҚШдан кириб келадиган 60 миллиард долларлик маҳсулотларга бож тўлови жорий этади. Бу ҳақда ХХР молия вазирлиги хабар қилди. 

"1 июндан бошлаб АҚШдан импорт қилинадиган 60 миллиард долларлик маҳсулотларга бож тўлови жорий этилади", — дейилади хабарда. 

Ўтган ҳафтада Вашингтонда Америка-Хитой савдо келишувларининг навбатдаги раунди натижасиз якунланди. 10 майдан бошлаб АҚШ Хитойнинг қиймати 200 миллиард долларлик маҳсулотларига нисбатан бож тўлови миқдорини 10%дан 25%га оширди. Шу билан бирга  АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойнинг яна 300 млрд долларлик маҳсулотларига бож киритиш ҳақида топшириқ берди.

ХХР молия вазирлиги хабарига кўра, хусусан, 2493 номдаги маҳсулотларга 25%, 1078 номдаги маҳсулотларга 20%, 974 номдаги маҳсулотларга 10% миқдорида бож тўлови жорий этилади, яна 595 номдаги маҳсулотларга бож тўлови аввалгидай 5% миқдорида қолади.

Total Views: 66 ,

Добавить комментарий

“Исроил” полицияси икки ойда 905 фаластинликни ҳибсга олди

“Исроил” полицияси икки ойда 905 фаластинликни ҳибсга олди “Исроил” жорий...

Закрыть