Хуан Гуайдо: Россия ва Хитой Мадурони эмас, балки ўз инвестицияларини ҳимоя қилмоқда

Хуан Гуайдо: Россия ва Хитой Мадурони эмас, балки ўз инвестицияларини ҳимоя қилмоқда

Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдонинг маълум қилишича, Россия ва Хитой Венесуэла президенти Николас Мадурони эмас, балки республикадаги ўз инвестицияларини ҳимоя қилмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Мадуро Россия ва Хитойга «барқарорлик ҳамда кафолатларни» таклиф қила олмайди.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Венесуэла мухолифати республикада барқарорлик бўлишини қўллаб-қувватлайди.

Гуайдонинг таъкидлашича, Москва ва Пекин «ҳақиқатдан ҳам» Мадуро тарафида эканига ишонмайди.

Total Views: 327 ,

Добавить комментарий

АҚШ Толибонга ҳужумларни улар билан музокаралар фонида кучайтирди

АҚШ Толибонга ҳужумларни улар билан музокаралар фонида кучайтирди АҚШ қуролли...

Закрыть