Хумайний Эрони ва унинг инқилоби… «Қаршилик кўрсатувчи куч» номли ниқоб кеча яширин бўлса, бугун фош бўлди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Хумайний Эрони ва унинг инқилоби… «Қаршилик кўрсатувчи куч» номли ниқоб кеча яширин бўлса, бугун фош бўлди

Устоз Абдуллоҳ (Абу Ҳанифа) қаламига мансуб

Америка, Британия ва Совет Иттифоқи каби мустамлакачилар минтақа устида рақобатлашаётган бир пайтда, Эроннинг стратегик позициясининг янги стратегик мувозанатни шакллантиришда катта таъсири бўлди. Зеро, Хумайний ва унинг диний инқилоби бу стратегик мувозанатни Америка фойдасига шакллантирди. Ризо Паҳлавий режимида гавдаланган Британия нуфузи синди. Британия 1941 йил Эронни босиб олгач, Паҳлавийни Эронга шоҳ қилиб тиклаган эди. 1979 йили уни тахтдан қулатишди. Америка 1961 йил икки лагер ўртасида Венада бўлиб ўтган битимда тинч яшаш фикри борасида ғалаба қилганидан кейин Совет Иттифоқи ва социализмнинг Эронга кириб келишини олдини олди. Америка Афғонистонда 1978 йил Халқ демократик партияси (Афғонистон коммунистик партияси) ҳокимиятга келгач, Совет Иттифоқи Афғонистонни эгаллаб олишидан хавотирга тушди. Москва Халқ демократик партиясини сиёсий ва логистик жиҳатдан қўллаб-қувватлади ва 1979 йил охирида Афғонистон Советлар томонидан босиб олинди. Рус айиғи улкан нефть захирасига эга Араб Кўрфазига яқинлашиб қолди.

Кузатган киши учун кеча яширин бўлган ҳақиқат қор эриб, яйлов кўрингач ҳамда тартибсизликлар бошлангач, сир бўлмай қолади. Эронда муллалар инқилоби бошланган куниёқ ахборот воситалари Америка ва Хумайний ўртасида қўшма ҳужжат ва қарорлар қабул қилингани борасида ёзган эди. Масалан Би-Би-Си радиоси Америка ва Эрон ўртасидаги алоқаларда аввал кузатилмаган томонлар пайдо бўлганини кўрсатадиган ҳужжатларни фош қилган эди. Ҳужжатларда Хумайний зоҳирда Америкага қарши сиёсат олиб борган, ҳатто унга қарши ҳужум қилиб, уни катта иблис деб атаган бўлса-да, аслида Америка билан Эрон ўртасида алоқа бўлганлиги айтилган эди. Бу нарса Эронда катта қалқишни пайдо қилди, ҳатто Эрон муршиди Али Хоманаий икки тараф ўртасида алоқа мавжудлигини инкор қилиб, ҳисоботлар тўқима ва асоссиз эканини айтган эди. 2005 йили яширин доира томонидан бир ҳужжат чиқди ва унда Оятуллоҳ Хумайнийнинг Вашингтонга юборган мактубига алоқадор айрим парчалар келтирилди. Лекин унинг айрим қисмлари яширин тарзда қолди. 2008 йил собиқ президент Жимми Картер кутубхонаси Хумайний мактубига алоқадор парчалар ошкор қилинган рақамли нусхани тарқатди. Ҳужжатда Хумайний ўз мактубида Американинг Эрондаги манфаатларига қарши бўлмагани, балки аксинча, Совет Иттифоқи ва Британияга қарши мувозанат пайдо қилиш учун Америка вужуди зарур деб ишонгани айтилган. Шунингдек, Хумайний Ислом ва оламдаги бошқа динлар, хусусан насронийлик дини ўртасида ҳамкорлик бўлиши зарурлигини айтган.

Мазкур мактуб Вашингтонга 1963 йил 6 ноябрда етиб борган. Иккинчи мактуб эса, манбага кўра, Жимми Картер идорасига 1979 йил 19 январ, яъни Эрон инқилобидан бир неча ҳафта олдин етиб борган. Хумайний унда Америка президентига Эрон нефтини Ғарбдан тўсмаслик, инқилобни минтақа давлатларига кўчирмаслик ва Америка билан дўстона алоқалар ўрнатиш ҳақида ваъда берган. Хумайнийнинг иккинчи мактуби у Америкага душманлик қилмаслиги борасида Картерни ишонтирган. Хумайний мактубда шундай деган эди: Яқинда биз билан Америка ўртасида адоват йўқлиги ҳамда исломий фалсафа ва қонунларга асосланган исломий жумҳурият тинчлик ва инсоний ҳамкорликка асосланган инсоний ҳукумат бўлишига гувоҳ бўласизлар… (Араб Кўрфази хабарлари, 2016 йил 4 июн).

Агар лафз ва мазмуни ишончли бўлган ушбу ҳужжат ва ҳисоботлар сиёсий адаштирув тузоғига илинган аксарият кишиларга ҳақиқатни фош қилиш учун етарли бўлмаса, Эроннинг кўрга ҳам аён бугунги ишлари олдида ҳар қандай тўқимачи ва мишмиш тарқатувчи киши ҳам эсанкираб қолади. Чунки қаршилик ҳаракатининг иккинчи қаноти бўлмиш Сурия режимига қарши Шом қўзғолони бошланиши билан Эрон бу режимни қурол-аслаҳа, ёлланма аскар ва қўшин билан таъминлай бошлади. Бундан мақсад азизлик ва Халифалик ҳиди таралаётган инқилоб учун чиққан қўғолончиларни ўлдириш ҳамда Жўлонни сотган, қирқ йилдан кўпроқ яҳудийларни ҳимоя қилган режимга ёрдам бериш эди. Шунингдек, Шом аҳли оёқлари остида қолай деб турган ушбу режимни сақлаб қолиш эди. Эрон (Россия, Эрон ва Туркия) жиноятчилар учлигининг бир томонига айланди ҳамда Шом қўзғолонига барҳам бериш учун улар билан бирга ҳаракат қилди. Шунингдек, жиноятчи Баас режимига ҳаёт бағишлаш ва Шомни Америкага тобе ҳолда қолдириш учун улар билан бирга бўлди. Наҳотки (Исроилга ўлим) номли шиор унутилган бўлса. Ёки катта иблис Америка Исломни қабул қилиб, Ислом унинг мусулмонларга нисбатан қилган жиноятини унутдими? Ёки Шом аҳли ўз динидан воз кечиб, муртадлик жазосига муносиб бўлдиларми?!

Аммо Эроннинг атом қуролига эга экани ва уранни бойитиши ҳақидаги сийқаси чиққан гаплар ҳақида айтадиган бўлсак, бу ишдан Американинг ўзи фойдаланади. Фақат ҳар бир Америка президентларининг бу борада ўзгача программаси бўлади. Бу ишлар баъзида Эрон билан келишган ҳолда ва ундан қамални олиб ташлаш орқали қилинса, баъзида уни чеклаш ва жазо чоралари эълон қилиш орқали қилинади. Қисқаси, бу ишда Америкага энг фойдали программани белгилайдиган нарса шу ишга алоқадор вазият ва ҳолатлар ҳамда маълумотлар табиатидир. Масалан Обама маъмурияти 2015 йил 14 июлда Эрон ва олти йирик давлат ўртасида ядро иттифоқи тузиш орқали Эрон билан ошкора яқинлик программаси асосида алоқа қилди. Обама Эрон билан ядро ҳамкорлиги кучга кириши ортидан шундай деди: Эрон билан дипломатик алоқаларни узиш АҚШга манфаат олиб келмади. У яна қўшимча қилар экан, «Бир қанча ўн йилликлардан бери Эрон билан сўзлашмаслик Америка манфаатлари ривожига ҳисса қўшмади», деди. Обама бу гапи орқали Эрон билан ядровий ҳамкорлик қилиш Американинг минтақадаги урушсиз дипломатия кучини исботлаганига ишора қилди. Обама яна 2015 йил 14 июлдаги олти йирик давлат билан бўлган ядро иттифоқи талабига кўра, Эрон ҳеч қачон ядро қуроли ишлаб чиқармаслигини айтди. Шунингдек, Эрон билан тузилган иттифоқ оламни янада хавфсиз қилганини таъкидлади… (Дунё Ватан, 2016 йил 17 январ). Ўз навбатида Эрон ҳам президент Ҳасан Руҳоний тилида бу иттифоқни олқишлади. Шунингдек, Руҳоний Америка ва Ғарб ширкатларини мамлакатга инвестиция ётқизишга чақирди. Американи ўша пайтда иттифоқ тузишга мажбурлаган нарса Сурияда Башар режими қулашидан қўрқиши бўлди. Сурия режими қулашини олдини олиш учун ўйинчиларни кўпайтириш лозим бўлиб қолди. Бу ўйинда фаол роль ўйнайдиган ўйинчи Эрон эди. Лекин Эрон ҳуқуқлари чеклангани ва унга нисбатан жазо чоралари эълон қилингани учун ундан бу кишанларни ечиб юбориш керак эди ва шундай ҳам бўлди. Бу иттифоққа кўра, Россия Америка ундови билан Сурия ишларига аралашди. Бу ишлар ёвуз учлик (Россия, Туркия ва Эрон) давлатлари ҳамкорлигида бўлди. Улар Суриядаги сиёсий ва ҳарбий ишлар борасида гоҳида ошкора, гоҳида яширинча ҳамкорлик қилишди. Натижада, Шом қўзғолони таянчи бўлган Ҳалаб қулади ва ортидан режим минтақаларни бирин кетин янчиб ташлади. Шундан сўнг қонҳўр режим оёққа турди ва тоза ҳаводан нафас ола бошлади.

Аммо бугун Трамп маъмурияти даврида сиёсий вазият ўзгарди. Суриядаги воқеалар қонҳўр Башар режими фойдасига ўзгарди. Америка Эрон билан тузилган собиқ иттифоқ Европа иқтисоди қайта тикланишига ёрдам бергани ва Европа давлатлари Эронга бўлган экспорт товарларини кўпайтирганини кўрди. Бу эса, Трампнинг иқтисодий очкўзлигини қўзғади ва у Эронга яна жазо чораларини қўллаш ва чеклаб қўйиш ҳақида гапира бошлади.

Трампнинг Эронга қарши жазо чоралари қўллаш ҳақида огоҳлантириши ҳамда Обаманинг Эронга яқинлашиб, ундан жазо чораларини олиб ташлаш ҳақида гапиришига қарамай, Эрон Американинг минтақадаги асосий таянчи бўлиб қолаверади. Бу ҳолат Аллоҳ ушбу Умматни рошид Халифалик билан сийламас экан, давом этаверади. Қачон Рошид Халифалик тикланса, Халифалик Американи мусулмон юртлардан қувиб чиқаради ва уни ўз уйига қайтаради (агар уйи қолган бўлса). Шунингдек, Аллоҳ Таолонинг хоинлардан қасос олиш ҳақидаги ҳукмларини татбиқ қилади.

﴿وَسَيَعلَمُ الذينَ ظَلَموا أَيَّ مُنقَلَبٍ يَنقَلِبون﴾

«Золим кимсалар эса, яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қолурлар»  [Шуаро 227]

Роя газетаси сайтидан олинди

Total Views: 174 ,

Добавить комментарий

Халифалик қулатилгани хотираси: Инсоният йўлини тузатиш учун Халифалик давлатини тиклаш лозим

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Роя газетаси: Халифалик қулатилгани хотираси: Инсоният...

Закрыть