Имомали Раҳмон деҳқонларга Рамазон ойида тутадиган рўзаларини бир ойга кечиктиришни тавсия қилди

Имомали Раҳмон деҳқонларга Рамазон ойида тутадиган рўзаларини бир ойга кечиктиришни тавсия қилди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон қишлоқ хўжалик ходимларига мурожаат қилиб бугун, 6 май куни кириб келган Рамазон ойида тутадиган рўзаларини бир ойга кечиктиришни тавсия қилди.

Озоди радиосининг бу ҳақда хабар қилишича, Рамазон кириб келиши муносабати билан телемурожаат қилган Имомали Раҳмон мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойи бу йил иссиқ вақтга тўғри келганини айтар экан, "Далада ишловчи ва бошқа оғир ишлар билан шуғулланувчи одамлар рўза тутишлари билан бир қатор қийинчиликлар билан тўқнаш келишлари мумкин ва ҳатто соғлиқларига зиён етиши мумкин", — деган.

Президентнинг сўзларига қараганда, деққонларнинг пешона тери билан етиштирилган ҳосил ўз вақтида йиғиштириб олинмаса, у ҳолда назарда тутилмаганган муаммоларни, масалан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг нархи ошиши ва ҳатто очарчилик келтириб чиқариши мумкин.

"Мусулмон уламоларнинг асарларида оғир меҳнат билан шуғулланувчи одамлар, жумладан деҳқонлар ва ишчилар рўза тутмасликлари мумкинлиги таъкидланади. Бу инсонлар ўзлари учун қулай бўлган вақтда рўза тутиб беришлари мумкин. Шу ўринда муқаддас Қурьоннинг "Нисо" сурасида: "Ўзларингизни қийнаманг. Албатта, Аллоҳ сизларга меҳрибон ва раҳмлидир" дейилган”, — дея Раҳмондан ихтибос келтиради ТР президенти матбуот хизмати.

Total Views: 397 ,

Добавить комментарий

Майк Помпео: Ким Чен Ин янги ракета синовларига Путин билан учрашганидан сўнг қўл урди

Майк Помпео: Ким Чен Ин янги ракета синовларига Путин билан...

Закрыть