Ҳиндистон С-400 тизимини сотиб оладиган бўлса, АҚШ унга қарши санкциялар киритмоқчи

Ҳиндистон С-400 тизимини сотиб оладиган бўлса, АҚШ унга қарши санкциялар киритмоқчи

Ҳиндистоннинг Россияда ишлаб чиқарилган С-400 зенит ракета мажмуасини сотиб олиши Нью-Деҳли ва Вашингтоннинг мудофаа соҳасидаги ҳамкорлигига халал бериши мумкин. бу ҳақда АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Элис Уэллс маълум қилди.

"С-400га нисбатан хавотиримиз шундан иборатки, бу Ҳиндистоннинг АҚШ қуроллари билан оператив мутаносиблиги имкониятини чеклайди. Ҳамкорлик борасида, мамлакат қандай қуролланиш тизимлари ва платформасини жорий этиши борасида стратегик танлов қилишга тўғри келади", — деди Уэллс.

Унинг сўзларига кўра, С-400 сотиб олинадиган бўлса, Ҳиндистонга қарши санкциялар киритиш масаласи "кўриб чиқилади" ва АҚШ "С-400ни сотиб олмаслиги учун Ҳиндистонга қандай ёрдам беришни муҳокама қилишда" давом этади.

Total Views: 202 ,

Добавить комментарий

АҚШ Польшага яна минг нафарга яқин ҳарбий жойлаштиришга рози бўлди

АҚШ Польшага яна минг нафарга яқин ҳарбий жойлаштиришга рози бўлди...

Закрыть