Ироқ Россиядан С-400 зенит-ракетасини ҳарид қилмоқчи

Ироқ Россиядан С-400 зенит-ракетасини ҳарид қилмоқчи

Ироқ ташқи ишлар вазири Иброҳим ал-Жаафарийнинг тасдиқлашича, мамлакат раҳбарияти Россия томони билан С-400 зенит-ракета мажмуаларини харид қилиш борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилган.

«Биз Ироқ ва мамлакат қуролли кучлари хавфсизлигини кучайтириши мумкин бўлган исталган қуролни харид қилишни хоҳлаймиз. Шу билан бирга, биз минтақавий ва халқаро мажбуриятларни ҳурмат қиламиз. С-400 йўлида қатор тўсиқлар бор. Ироқ томони музокаралар олиб боришни ҳозирча давом эттиради, якуний қарор қабул қилинганида, у кўриб чиқилади. Биз аввал шундай деганмиз, уялмаймиз ва очиғини айтамиз: Ироқ шундай қарор қабул қилди», — дея айтиб ўтди ал-Жаафарий.

Унинг сўзларига кўра, битим йўлидаги тўсиқ Америка ҳукумати томонидан қўйилган «вето» саналади.

Total Views: 776 ,

Добавить комментарий

Трамп Бутунжаҳон савдо ташкилотини «фожиа» деб атади

Трамп Бутунжаҳон савдо ташкилотини «фожиа» деб атади АҚШ президенти Дональд...

Закрыть