ИШИДга садоқат изҳор қилган Африкадаги ташкилот Ранн шаҳрини эгаллаб олди

ИШИДга садоқат изҳор қилган Африкадаги ташкилот Ранн шаҳрини эгаллаб олди

ИШИДнинг Ғарбий Африкадаги провинцияси (ISWAP) 14 январь куни Нигерия шимоли-шарқидаги Борно штатида, Камерун чегараларига яқин жойлашган Ранн шаҳрини босиб олди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатди.

Нигериялик ҳарбийлар қаршилик кўрсатишган, аммо жангарилар устун келган ва аскарлар маҳаллий аҳоли вакиллари билан биргаликда шаҳардан қочиб кетган.

«Террорчилар Ранн шаҳрини тўлиқ эгаллаб олишди, бизнинг ҳарбийлар чекинишди», дея мамлакат қуролли кучларидаги манба сўзларини келтирган агентлик.

Маҳаллий Daily Post нашри маълумотига кўра, отишмалар чоғида уйларга ўт қўйишган. Аҳолининг катта қисми шаҳарни тарк этган, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

ISWAP аввал «Боко Ҳарам» таркибида бўлган, 2015 йилда «Боко Ҳарам» етакчиларининг бир қисми ИШИДга садоқат изҳор қилган ва ташкилот иккига бўлинганди. 2018 йил декабрида ИШИДнинг Ғарбий Африкадаги провинцияси ташкилоти (ISWAP) жангарилари  Нигериянинг Бага шаҳрини босиб олган, натижада 30 мингдан ортиқ киши қочқинга айланганди. 2019 йил январида Нигерия армияси бу шаҳар устидан назоратни қайтариб олди.

Total Views: 158 ,

Добавить комментарий

Суриядаги сўнгги воқеалар ривожи

Суриядаги сўнгги воқеалар ривожи Эрдоганнинг Шарқий Фуротга ҳужум қилиш… Трампнинг...

Закрыть