КХДР АҚШ билан музокараларни бошлаши учун ўз шартларини маълум қилди

КХДР АҚШ билан музокараларни бошлаши учун ўз шартларини маълум қилди

КХДР фақат тенг мавқеда ва олдиндан ҳеч қандай шартлар қўймасдан АҚШ билан музокараларга киришишга тайёр. Бу ҳақда 3 март, шанба куни Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди, дея хабар бермоқда «ТАСС».

«Музокаралар ўзаро манфаатларга жавоб бериш керак, улар тенг мавқеда ва олдиндан ҳеч қандай шарт қўймай олиб борилиши керак», — дейилади КХДР ташқи сиёсат идораси баёнотида.

Аввалроқ АҚШ расмийлари икки мамлакат ўртасида музокаралар бошланиши учун расмий Пхеньян ўз ядровий дастуридан воз кечишга тайёрлигини намоён этиши лозимлигини, бу ягона шарт эканлигини таъкидлаганди.

2018 йил бошида Сеул ва Пхеньян муносабатларида нисбатан илиқлашув кузатилди. Томонлар КХДР санъаткорлари ва спортчилари делегациясини Пхёнчхандаги қишки Олимпиадага юбориш борасида келишувга эришди. Ўз навбатида, Сеул ва Вашингтон ҳар йили ўтказиладиган ҳарбий машғулотларни кечиктирди.

Total Views: 758 ,

Добавить комментарий

Европа инвестиция банки Ўзбекистонда фаолиятини бошлайди

Европа инвестиция банки Ўзбекистонда фаолиятини бошлайди 2018 йилнинг 28 февраль...

Закрыть