Киев Россия билан алоқаларини буткул узмоқчи

Киев Россия билан алоқаларини буткул узмоқчи

Киев Россия билан тузилган элликка яқин шартномани бекор қилишни режалаштирмоқда, деди Украина ТИВ раҳбари Павел Климкин. 

Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, қирқ тўққизта шартнома аллақачон бекор қилинган. У Украина "шу йўналишда давом этишига" ваъда берди.

"Биз ҳозирда Россия билан муносабатларни минимум даражага туширдик. Муносабатларимиз яхшиланишига ҳеч ким даъво қилолмайди. Биз бундан ўтиб бўлдик, эртага ҳам, индинга ҳам бу бўлмайди", деди у.

Ўтган йилнинг сентябрида Киев Россия билан дўстлик, ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги шартномани узайтирмасликка қарор қилганди. Ўшанда Климкин Украина Россия билан барча шартномаларни қайта кўриб чиқишини маълум қилганди.

Total Views: 300 ,

Добавить комментарий

The Times: Россия ва Хитой қуролларда устунлик бўйича АҚШни ортда қолдирди

The Times: Россия ва Хитой қуролларда устунлик бўйича АҚШни ортда...

Закрыть