Ким Чен Ин АҚШ билан сулҳ тузмоқчи

Ким Чен Ин АҚШ билан сулҳ тузмоқчи

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ билан тинчлик сулҳи тузиш ҳамда Шимолий Корея ва АҚШ ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш борасида “кучли истак” билдирган. Бу ҳақда Жанубий Корея президенти маъмуриятидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда “Тона ильбо” нашри маълум қилди.

Нашр суҳбатдошининг айтишича, Ким Чен Ин АҚШ билан муносабатларни яхшилаш истагини Пхеньянда Жанубий Корея делегацияси билан учрашувда билдирган. “Ким Чен Иннинг пировард мақсади АҚШ билан тинчлик сулҳи имзолаш ва Пхеньянда АҚШ элчихонаси очишгача борадиган дипломатик муносабатларни ўрнатмоқчи”, деб айтган манба.

Аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Дональд Трамп билан учрашув ўтказиш таклифини билдирган. Вашингтонда бунга розилик берилган.

Шимолий Корея ҳукумати АҚШ билан тинчлик сулҳи тузиш таклифини Ким Чен Иннинг бобоси – Шимолий Кореянинг биринчи президенти Ким Ир Сен вақтидан бери билдириб келади.

Вашингтонда ҳанузгача бундай имкониятни ҳаттоки муҳокама қилишдан ҳам бош тортиб келинган, чунки АҚШ Жанубий Корея билан иттифоқчилик алоқалари билан боғланган. Жанубий Корея қонунларига кўра эса Шимолий Корея ҳаттоки давлат эмас, балки “давлатга қарши” ташкилот ҳисобланади.  

Total Views: 493 ,

Добавить комментарий

Федерика Могерини: Россия ортиқ Евроиттифоқнинг стратегик ҳамкори эмас

Федерика Могерини: Россия ортиқ Евроиттифоқнинг стратегик ҳамкори эмас Евроиттифоқнинг ташқи...

Закрыть