Ким Чен Ин ядровий синовларни тўхтатишга тайёр

Ким Чен Ин ядровий синовларни тўхтатишга тайёр

Жанубий Корея президентининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Чон Ий Ён хабарига кўра, у билан музокаралар олиб борган КХДР етакчиси Ким Чен Ин ракета ва ядровий синовларни тўхтатишга тайёр эканини билдирган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«Мен АҚШ президенти Дональд Трампга Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашув чоғида у ядро қуролидан холи ҳудудга айланиш бўйича позицияга эга эканини айтгани ҳақида маълум қилдим. Ким Шимолий Корея бундан кейин ядровий ҳамда ракета синовларидан тийилишига ваъда берди», — дея айтиб ўтди Чон Ий Ён.

Total Views: 985 ,

Добавить комментарий

Хитой ҳам Трампнинг бож ҳақидаги қарорига қарши чиқди

Хитой ҳам Трампнинг бож ҳақидаги қарорига қарши чиқди Хитой Тижорат...

Закрыть