Кремль Скрипалнинг заҳарланишига оид айбловларни рад этди

Кремль Скрипалнинг заҳарланишига оид айбловларни рад этди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Москва ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль билан рўй берган воқеага алоқадор эмас. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Москванинг позицияси яхши маълум, Москва позицияси дипломатик каналлар орқали Лондонга етказилди, у Москва Британияда рўй берган ҳодисага ҳеч қандай алоқага эга эмаслигига асосланган», — дея маълум қилди Песков.

Песковнинг айтишича, бу мавзу «Кремль масаласи эмас», сабаби Скрипаль Британия махсус хизматларидан бирига ишлаган ҳамда Буюк Британия ҳудудида заҳарланган.

Total Views: 596 ,

Добавить комментарий

Тожикистон фуқаролари Қозоғистонда рўйхатдан ўтмаган ҳолда 30 кун юришлари мумкин

Тожикистон фуқаролари Қозоғистонда рўйхатдан ўтмаган ҳолда 30 кун юришлари мумкин...

Закрыть