Майк Помпео Венесуэла ҳарбийларига чақириқ билан чиқди

Майк Помпео Венесуэла ҳарбийларига чақириқ билан чиқди

АҚШ давлат котиби Майк Помпео эса Венесуэла ҳарбийларини президент Николас Мадуронинг «қатағонлари» шароитида мамлакат аҳолисига хавфсизликни кафолатлашга чақирди. Бу ҳақида у твиттерда ёзган.

Помпео ўз твитида Мадуронинг «қатағонлари» давом этаётганини маълум қилди.

«Венесуэлаликлар демократияни талаб қилмоқда, биз Венесуэла қуролли кучларини барча венесуэлаликларни, шунингдек, АҚШ ва бошқа мамлакатлар фуқароларини ҳимоя қилишга чақирамиз», — дея ёзган Помпео.

Унинг қайд этишича, АҚШ Венесуэла аҳолиси тарафида турибди.

Шунингдек, Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдо Венесуэла ҳарбийлари ва хавфсизлик хизматлари ходимлари билан яширин учрашувлари ҳақида гапириб берди. У бу ҳақда The New York Times учун ёзган «Венесуэлаликлар, куч бирликда» сарлавҳали мақоласида айтган.

Унинг таъкидлашича, мамлакатда ҳокимиятни топшириш жараёни «асосий ҳарбий контингентлар»нинг ёрдамисиз мумкин эмас.

«Биз ҳарбий хизматчилар ва хавфсизлик хизматлари ходимлари билан яширин учрашувлар ўтказдик», — дея қўшимча қилиб ўтди Гуайдо.

Шунингдек Венесуэла армиясидан қочган шахслар АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятига мурожаат қилишди ва қурол-яроғ сўрашди. Улар ўз ҳаракатларини Венесуэлани президент Николас Мадуро режимидан озод этишга интилиш билан изоҳлашган, деб хабар бермоқда CNN телеканали. 

Венесуэла армиясининг ҳозирда мамлакат ташқарисида яшаётган собиқ аскарлари Карлос Гуиллен Мартинес ва Хосе Идальго Азуахе CNN’га АҚШдан ҳарбий ёрдам олиш истаги ҳақида гапириб беришди. Улар хорижий давлатлар томонидан ҳарбий аралашувга қарши бўлиб, фақатгина Венесуэла аскарлари буни қилиши кераклигини билдиришган.

«Агар ҳарбий аралашув зарур бўлса, унда бу Венесуэлани ҳақиқатдан ҳам озод қилишни истайдиган венесуэлалик аскарлар бўлиши керак», — деди Идальго.

Уларнинг сўзларига кўра, икки венесуэлалик юзлаб кўнгиллилар — худди шундай қочиб ўтганлар билан ҳамкорлик қилмоқда. Армия собиқ жангчилари Венесуэла президенти Николас Мадуро режимига қарши бош кўтаришга собиқ оддий аскарларни чақиришмоқда.

«Биз Венесуэла аскарлари сифатида, АҚШга бизни Венесуэлани озод қилишимиз учун моддий-техник таъминот, алоқа, қурол-яроғ билан қўллаб-қувватлаш ҳақида мурожаат қиламиз», — деди Мартинес CNN’га.

Бундан ташқари, улар нафақат АҚШдан, балки «қардош давлатлар» Бразилия, Колумбия, Перу ва бошқалардан ҳам қурол-яроғ ҳақида ёрдам сўрашмоқда.

Total Views: 254 ,

Добавить комментарий

Жон Керри: Трамп давлатимизни жаҳон майдонида шарманда қилмоқда

Жон Керри: Трамп давлатимизни жаҳон майдонида шарманда қилмоқда АҚШнинг собиқ...

Закрыть