Макмастер: АҚШ КХДРга максимал босим ўтказиш сиёсатини давом эттиради

Макмастер: АҚШ КХДРга максимал босим ўтказиш сиёсатини давом эттиради

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Герберт Макмастер сўзларига кўра, Қўшма Штатлар КХДРга максимал босим ўтказиш сиёсатини давом эттиради. Бу Корея ярим оролини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантиришга эришиш учун керак, дея хабар бермоқда РИА «Новости».

«Биз максимал босим ўтказиш курсини давом эттирамиз. Бизда БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий вакиллари билан максимал босим кампаниясини давом эттириш бўйича умумий мақсад бор. Бизнинг барчамиз бу имкониятга ижобий қарамоқдамиз, бироқ максимал босим ўтказиш бўйича кампанияни ҳам давом эттирмоқчимиз. Бу ядро қуролидан холи ҳудудга айланиш бўйича реал ҳаракатлар ва ҳақиқатдан ҳам ушбу жараён юз бермагунга қадар давом этади», — дея айтиб ўтди Макмастер КХДР билан боғлиқ вазият бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо давлатлар вакиллари билан учрашувдан сўнг.

Total Views: 630 ,

Добавить комментарий

Трамп Эронга қарши киритилган санкциялар муддатини узайтирди

Трамп Эронга қарши киритилган санкциялар муддатини узайтирди АҚШ президенти Дональд...

Закрыть