МДҲ мамлакатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизимини янада ривожлантиришга келишиб олди

МДҲ мамлакатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизимини янада ривожлантиришга келишиб олди

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари Қуролли кучлари раҳбарлари ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) бирлашган тизимини янада ривожлантиришга келишиб олдилар. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

«Қўшма ҳамкорлик доирасида 2025 йилгача ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш концепцияси асослари тасдиқланди, ҳаво-космик мудофаа вазифаларини ҳал қилишга ҲҲМ бирлашган тизимини мослаштириш йўллари мувофиқлаштирилди, шунингдек, келгуси йил учун биргаликдаги тадбирлар режалаштирилди», — дея хабар берди Россия Федерацияси Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи, армия генерали Валерий Герасимов МДҲ мамлакатлари штаблар бошлиқлари қўмитаси йиғилиши ёпилишида.

У қўмита мажлиси конструктив кайфиятда бўлиб ўтганини таъкидлади. МДҲ мамлакатлари штаблар бошлиқлари дунёдаги ҳарбий-сиёсий вазият ҳақида фикр алмашишди ҳамда Ҳамдўстлик давлатлари хавфсизлигига таҳдидларни таҳлил қилишди. «Йиғилиш давомида биз Сурия Араб Республикасидаги можародан кейинги ечим топиш тажрибасини умумлаштирдик», — деди Герасимов.

Қўмита ишида Озарбойжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон Қуролли кучлари бош штаблари делегациялари иштирок этди.

Total Views: 58 ,

Добавить комментарий

АҚШ ширкати Ўзбекистонда газ қазиб олиш ишларини бошлади

АҚШ ширкати Ўзбекистонда газ қазиб олиш ишларини бошлади АҚШнинг Epsilon...

Закрыть