Меркель: Франция ва Германия ўртасидаги муносабатлар дўстона ҳамда барқарор бўлиб қолади

Меркель: Франция ва Германия ўртасидаги муносабатлар дўстона ҳамда барқарор бўлиб қолади

Германия канцлери Ангела Меркель маълум қилишича, Франция президенти Эммануэль Макроннинг Мюнхен Хавфсизлик бўйича конференциясига ташрифи бекор қилинишига қарамай, Франция ва Германия ўртасидаги муносабатлар дўстона ҳамда барқарор бўлиб қолади. Бу ҳақда Handelsblatt хабар бермоқда.

«Канцлерда Франция президенти билан биргаликда иштирок этиш учун ҳали имкониятлар бўлади», — дея маълум қилди ҳукумат спикери Штеффен Зайберт. Унинг қўшимча қилишича, немис томони Макрон Мюнхенга сафарини бекор қилиш қарорига келгани ҳақида олдиндан билган, аммо бундай қарорнинг сабабларини изоҳламаган.

«Интерфакс» агентлиги хабарига кўра, Меркелнинг ўзи Макрон билан «ҳали кўп учрашувлар бўлиши, улар асосида Ахен шартномаси руҳи тирик эканига ишонч ҳосил қилиш имконияти тақдим этилиши» ҳақида журналистларга маълумот берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия билан “Шимолий оқим-2” лойиҳасини амалга ошириш масаласи бўйича зиддият Франция президенти Эммануэль Макроннинг хавфсизлик бўйича Мюнхен анжуманига ташриф буюришдан бош тортишига таъсир қилгани хабар берилганди.

Total Views: 220 ,

Добавить комментарий

Адмирал: АҚШ Россия ва Хитойга нисбатан «кўпроқ тажовузкорлик» кўрсатиши керак

Адмирал: АҚШ Россия ва Хитойга нисбатан «кўпроқ тажовузкорлик» кўрсатиши керак...

Закрыть