Мирзиёев Ангела Меркел билан музокара ўтказди

Мирзиёев Ангела Меркел билан музокара ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 январь куни Германия Федерал канцлери Ангела Меркел билан музокара ўтказди.

Германия канцлери Ўзбекистон президенти раҳбарлигида иқтисодиётни модернизация қилиш ва жамиятни янада демократлаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда дўстлик ва ўзаро ишонч муҳитини яратиш, кўп йиллик баҳсли масалаларни тинчлик йўли билан ҳал этиш ва минтақани глобал иқтисодиётга интеграция қилиш бўйича янги минтақавий сиёсатини олқишлади», дейилади президент матбуот хизмати хабарида

Мулоқотда хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик масаласига, жумладан, Афғонистон муаммосини ҳисобга олган ҳолда эътибор қаратилди. Бу масалани барча томонлар иштирокида, афғонлар раҳбарлигида тинч йўл билан ҳал этиш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Учрашувда асосий эътибор савдо-иқтисодий, инвестициявий ва технологик ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига қаратилди. Ўтган йили икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 700 миллион евродан ошгани қайд этилиб, бу кўрсаткични 1 миллиард еврога етказиш учун барча имкониятлар борлиги таъкидланди. 

Ташриф доирасида кимё, қурилиш, энергетика, металлургия ва озиқ-овқат соҳалари етакчилари – «Сименс», «Тиссен Групп», «Клаас», «МАН», «Кнауф», «Линде», «Паппенбург», «Хумана», «Фольксваген» каби халқаро миқёсдаги немис концернлари билан шерикликда янги кўп миллиардли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилгани мамнуният билан қайд этилди.

Ташриф доирасида иқтисодиёт, савдо, молия, таълим, илм-фан ва инновация соҳаларига оид ҳукуматлараро ва идоралараро 9та ҳужжат имзоланди. 

Унда томонлар ўртасида 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги лойиҳалар бўйича келишувларга эришилгани қайд этилган.

Total Views: 352 ,

Добавить комментарий

Россия АҚШнинг ракета шартномасидан чиқиш ҳақидаги қарорини тан олмайди

Россия АҚШнинг ракета шартномасидан чиқиш ҳақидаги қарорини тан олмайди Россия...

Закрыть