Миср режими Фаластин масаласини йўқ қилишда АҚШ пиёда кучларидан биридир

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Роя газетаси:

Миср режими Фаластин масаласини йўқ қилишда АҚШ пиёда кучларидан биридир

Ҳижрий 1440 йил 16 муҳаррам, милодий 2018 йил 26 сентябр чоршанба куни Арабий 21 сайтида нашр қилинган хабарда бундай дейилади (хабардаги айрим сўзларга ўзгартиш киритилди):

«Миср Ташқи ишлар вазири Сомиҳ Шукрий, ўзининг мамлакати Фаластин режими билан яҳуд вужуди ўртасидаги тинчлик амалиётини қайта бошлаш мақсадида халқаро ҳамкор давлатлар билан маслаҳатлар олиб бораётганини билдирди.

Миср расмий ахборот агентликларида хабар қилинган баёнотда Шукрий – Қоҳиранинг Фаластин режими билан яҳуд вужуди ўртасидаги тинчлик амалиётини қайта бошлаш мақсадида халқаро ҳамкор давлатлар билан маслаҳатлар олиб бораётганини қўшимча қилиб, шу орқали фаластинлик халқ истаги ва ҳуқуқлари рўёбга чиқажагини ва пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил давлат барпо бўлишини таъкидлади».

Роя газетаси шарҳи:

Агар Миср режимининг Фаластин аҳли истакларини рўёбга чиқаришга қаттиқ ҳаракат қилаётгани тўғрисидаги ушбу иддаоси ҳақиқатдан рост бўлганда эди, у ўз армиясини ҳаракатга келтирган бўларди. У армияни ҳаракатга келтириб, Фаластинни озод қилган ҳамда нажас яҳудийлардан уни поклаган бўларди. Агар Миср режими ўз иддаоларида ростгўй бўлганда эди, босқинчиларга хизмат қилиш учун Ғазо аҳлини қамал қилмасди, аксинча, Фаластин масаласи устидаги ўзининг тил бириктирувларини тўхтатган бўлур эди!

Миср режими, хоҳ Фатҳ билан Ҳамас ўртасини яраштириш даражасида, хоҳ босқинчи яҳудийлар билан қайта музокара бошлаш даражасида бўлсин, фарқсиз, олиб бораётган барча хатти-ҳаракатлари Америка буйруқлари асосида ҳамда унинг минтақага тиқиштираётган «Аср битими» номли ечимини жорий қилиш учун олиб борилмоқда. Унинг бу хатти-ҳаракати босқинчиликни кучайтириб, хиёнат устига хиёнатни келтириб чиқаради. Айниқса, бугун Трамп ўзининг мустамлакачилигини ошкора олиб бориб, аслий нафратини сочаётган ҳамда Қуддусни босқинчиларга пойтахт қилишга, қочқинлар ҳуқуқини йўққа чиқаришга уринаётган экан, бу катта хиёнатдир.

Шунинг учун Аллоҳнинг Кинонаси бўлмиш Мисрдаги мусулмон армия зиммасида, хорлик ғуборларини эгнидан қоқиш, Америкага бўлган шармандаларча мутелик қилишни, унинг сиёсатига батамом бўйсунишни бас қилиш ҳамда дарҳол ҳаракатга келиб, муборак Фаластин заминини озод этиш ва унинг аҳлини яҳудийлар истибдодидан қутқариш вазифаси турибди. Зафар ҳам, ютуқ ҳам, аниқ нусрат ҳам фақат мана шундадир.

Роя газетасининг 2018 йил 3 октябр чоршанба кунги 202-сонидан

Total Views: 280 ,

Добавить комментарий

Қуруқ ваъдаларга ишониб Ўзбекистонга қайтган ака-ука Дўсмуҳаммедовлар озодликдан маҳрум этилди

Қуруқ ваъдаларга ишониб Ўзбекистонга қайтган ака-ука Дўсмуҳаммедовлар озодликдан маҳрум этилди...

Закрыть