Миср режими ўзининг чиркин юзини яширишга уринмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Миср режими ўзининг чиркин юзини яширишга уринмоқда

Устоз Абдуллоҳ Абдураҳмон

Синайдаги вазият ўта мураккаб ва у ерда оммавий ахборот воситалари кучли назоратга олинган. Чунки, у ерда юз бераётган воқеаларга боғлиқ хабарларни режимнинг истаги доирасида ва унинг кўрсатмаси билангина нашр қилишга рухсат берилган. Дарҳақиқат биз «Мисрийюл Явм» газетаси мухбири Аҳмад Абу Дирога нима бўлганини ва унинг қандай қилиб ҳарбий судга тортилганини яхши биламиз. Шулардан келиб чиқиб айта оламизки, Синай бугун ёпиқ минтақага айланиб қолди. Режим у ерда хоҳлаган ишини қилиб аҳолини қувғин қилади, ўлдиради ва уй-жойларни вайрон қилмоқда. У бу ишларни фош қилиб дунё жамоатчилиги фикрини қўзғаши мумкин бўлган оммавий ахборот воситалари кўзидан йироқда амалга оширмоқда. Чунки у дунё жамоатчилиги фикридан қўрқади. У учун Кинона аҳли ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Шунинг учун унинг репрессия машинаси Кинона аҳлига қарши қаратилган бўлиб, ҳеч қандай қаршилик ва норозиликка қарамай, минглаган аҳолини шафқатсизларча янчиб ташлашга тайёр. Шунингдек, одамларни бу жиноятчи режим ва жаллод етакчисига қарши қўзғолонга чақирган киши ўлимга маҳкумдир.

Яҳуд вужуди бор экан ва унинг ҳимоячиси бўлган режим террорга қарши курашда Ғарбнинг хайр эҳсонига муҳтож экан, бу режим Синайга қарши амалга ошираётган ҳужумини тўхтатмайди. Режим етакчиси Синай яҳуд вужудига қарши ҳужум уюштириладиган минтақага айланиб қолишига йўл қўймаслиги ҳақида очиқ айтган. Бу иш Синайдаги ҳужумлар масаласида – жосуслик соҳасида бўладими ёки ҳарбий соҳада бўладими бундан қатъий назар – яҳуд вужуди билан ҳамкорлик давом этаётганини кўрсатмоқда. «Едиот ахронот» газетаси ҳарбий шарҳловчиси Рон Бен-Ишайга кўра, Миср қўшини яҳуд вужуди жосуслик идораси тақдим этаётган маълумотларга таяниб, Синайда хавфсизлик ҳужумларини амалга оширмоқда. ( 2014 йил 1 ноябр, Арабий Жадид). Унинг шарҳлашича: «Миср ва (Исроил) армияси Синайдаги жангари жамоаларга қарши курашда масъулиятларни бўлишиб олишган. Унга кўра (Исроил) ўзининг инсоний ва электрон манбаларига таяниб жосуслик маълумотларини тақдим этади. Миср армияси эса ўша маълумотларга таяниб жангариларга қарши курашади».

Қудс газетасига кўра, бундан бир неча кун олдин яҳуд вужуди жосуслик вазири Исроил Кац: Синайда ИШИД пайдо бўлишини олдини олиш яҳуд давлати учун ҳам, Миср учун ҳам манфаатлидир, Қоҳира ва Тель-Авив жосуслик ҳамда хавфсизлик масаласида ўзаро тиғиз ҳамкорлик қилмоқда, деган. Исроил Кац «Едиот ахронот» газетасига шундай деб қўшимча қилган: «ИШИДни тўхтатиш ва унинг ҳар икки тарафга бўлган хатарини олдини олиш учун ҳарбий амалиётлар ўтказилиши табиийдир. Чунки ИШИД олдинроқ Элат шаҳри ва Нақб саҳросига ҳужум уюштирди». «Нью-Йорк Таймс» газетаси яҳуд вужуди ҳаво кучлари Синай ярим оролидаги ИШИДга қарши урушда Мисрга ёрдам бергани ҳамда кейинги икки йил ичида Сисий билан келишган ҳолда ИШИД қўли остидаги 100дан ортиқ ҳудудларни нишонга олгани ҳақида ёзди. Газетанинг ёзишича, яҳуд армиясининг қирувчи ва учувчисиз учоқлари ҳамда вертолётлари ҳаво ҳужумларида қатнашган. Лекин улар учоқлар бортидаги (Исроил) ҳаво кучларига қарашли эканини билдирувчи ёзувларни ўчириб юборишган. Миср армиясининг Синайда ИШИД устидан ғалаба қилишида яҳуд вужуди кўмаклашган, лекин Қоҳира бу маълумотларни ҳақиқатдан йироқ, деб рад этган.

Халқаро амнистия ташкилоти 2018 йил 16 феврал жума куни Миср армиясини Синайдаги ҳарбий амалиётида кассетли бомбаларни қўллашда айблади ва Миср давлатидан «бу ишини тезда тўхтатишни» талаб қилди. Ташкилот чиқарган баёнотда шундай дейилади: «Ташкилот экспертлари Миср армияси расмий нотиғининг твиттердаги расмий саҳифаси орқали тарқатилган видео роликни таҳлил қилишган. Бу видео роликда Миср армияси вакиллари Миср қирувчи учоқларига кассетли бомбаларни юклаётгани акс эттирилган». Америка сенатидаги ташқи алоқалар кенгаши аъзоси сенатор Бен Кардин Нью-Йорк таймс газетаси билан бўлган телефон сўзлашувида яҳуд вужудининг Мисрдаги ҳарбий амалиётлари тафсилотлари ҳақида баҳс қилишдан бош тортди. Лекин у айтдики: «Албатта (Исроил) қўшниларига яхшилик қилишни хоҳлайди». Сенатор ўз сўзида давом этар экан шундай деди: «Иброний давлат Мисрнинг Синай ярим оролида рўй бераётган кўнгилсиз ишлар унга ҳам етиб боришини хоҳламайди». Унинг сўзига кўра, Миср давлати яҳуд вужудининг Миср фуқароларига нисбатан тутган ролини яшириш учун қилаётган ҳаракатлари нодир ҳодиса эмас. Мисрнинг яҳуд армиясига таянишини ҳисобга олиб, яҳуд вужудидаги айрим расмийлар мисрлик масъуллар, дипломатлар ва давлат назоратидаги ахборот воситаларидан яҳуд вужудини қоралашни тўхтатишни, хусусан БМТ каби халқаро ташкилотлар маросимларида яҳуд вужудини қораламаслигини талаб қилишган.

Бугун Синайда рўй бераётган ҳодисалар, яъни аҳоли устидан бомбалар ёғдирилиши ва уларни кўчишга мажбурланиши каби ишлардан фақат яҳудийлар фойдаланади. Шунинг учун улар Мисрнинг бугунги режимини сақлаб қолиш учун уни ҳар қандай ёрдам билан қўллаб-қувватлайди. Чунки бу режим ўзининг барча ички муаммолари ва уларни ҳал қилишдаги муваффақиятсизлигини ИШИД ва террорчи жамоалар билан курашга боғламоқда. Бундан ҳам кўра хатарли бўлган иш шуки, Миср армияси олдин яҳуд вужудини душман деб билган бўлса, энди у билан ҳамкорлик қилмоқда. Шунингдек Исломни террор ўчоғи деб ҳисоблайдиган Ғарб тушунчасидаги террорга қарши курашмоқда. Миср режими Кинона армиясига сингдирмоқчи бўлаётган нарсанинг асл моҳияти мана шундан иборат. Сўнгги йилларда Синайда биз гувоҳи бўлиб турган аҳоли уйлари ва масжидларни вайрон қилиш амалиётлари ортида ушбу режим ўзи турибди. Бу каби ишларга ҳатто яҳудийлар ҳам журъат қила олган эмас.

Синайга қарши амалга оширилаётган ҳужумлардан кўзланган асл мақсад ҳозирги режимни яҳуд вужудининг ҳомийси сифатида Ғарбга кўрсатишдир. Чунки бу режим қўллаб-қувватланиши ва ҳукуматда қолиши лозим. Хусусан ичкарида ва ҳатто армияда Америка малайлари ўртасида кураш юзага чиқа бошлаган пайтда бу режим учун муҳим. Чунки Аҳмад Шафиқ ва Сомий Аднонлар президентликка ўз номзодлигини қўйиш учун ҳаракат қилаётгани маълум бўлди. Лекин Сисий томонидан бўлган реакция шу бўлдики, у Аҳмад Шафиқни кечирим сўрашга мажбурлаган бўлса, Сомий Аднон ва унинг армиядаги айрим шерикларини қамоққа ташлади. Бундан олдин Миср армияси зобити юртда вазият ёмонлашаётганини кўриб президентликка ўз номзодлигини қўйиш ниятида эканини эълон қилган эди. Шунинг учун, ички аянчли вазиятдан, хусусан келгусида нархлар кўтарилиши кутилаётганидан ва ниҳоясиз уланиб келаётган қарзлардан армияни чалғитиш режим учун лозим бўлиб қолди. Шунингдек армия кучини бошқа курашга сарфлаши ва унинг ҳарбий доктринасини ўзи хоҳлаган томонга буриши лозим бўлиб қолди. Лекин бу Уммат тирик ва у ўлмайди. Ҳалаб аҳли учун аччиқланиб, Россия элчисини ўлдирган турк йигити ҳамда онги кучли бўлмаса-да, президентликка номзодлигини қўйиш ниятида эканини билдирган Миср армияси зобити Уммат қўшинларида холис кишилар мавжуд эканини кўрсатиб турибди.

Биз умуман олганда Уммат қўшинларидаги ва хусусан Миср армиясидаги ушбу холис кишилардан қуролларини Ғарб ва унинг малайларига қарши қаратишини талаб қиламиз. Шунингдек улардан Ғарбга боғланиб қолган ушбу тахтларни таг-томири билан қўпориб ташлаш ва унинг ўрнига Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик соясида Исломни татбиқ қиладиган ҳокимиятни ўрнатиш учун ҳаракат қилишларини талаб қиламиз. Ҳизб ут-Таҳрир айнан ушбу Халифаликни тиклаш учун улардан ёрдам сўрайди. Чунки Халифалик давлати барча муаммоларни инқилобий тарзда муолажа қилади… Аллоҳнинг каломи олий бўлиши ва кофирлар айтаётган сўзлар тубан бўлиши учун амал қилиш шарафига муяссар бўлган киши қандай ҳам бахтлидир. Аллоҳдан бу иш яқин кунларда ва бизнинг қўлимиз билан амалга ошишини сўраймиз.

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар»              [Анфол 24]

Роя газетасидан олинди

Total Views: 688 ,

Добавить комментарий

Ғута қирғини бутун инсоният пешонасидаги шармандалик тамғасидир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Роя газетаси: Ғута қирғини бутун инсоният...

Закрыть