Муҳаммад ибн Салмон Британияга расмий ташриф билан келди

Муҳаммад ибн Салмон Британияга расмий ташриф билан келди

Британия ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмоннинг расмий ташрифи давомида 65 миллиард фунт стерлинглик ўзаро савдо ва инвестицион ҳамкорлик ҳақида келишиб олди. Бу ҳақда Британия бош вазири маъмуриятида маълум қилинди.    

Келишув Британияга инвестицияларни ва икки томоннинг давлат харидларини кўзда тутади.

“Инвестициялар ва харидлардаги бу янги имкониятлар кўплаб тармоқлар, жумладан, таълим, ўқитиш ва малакалар, молиявий ва инвестицион хизматлар, маданият ва кўнгил очиш, соғлиқни сақлаш хизматлари, технология ва тикланувчи энергетика ҳамда мудофаа соҳасига тааллуқли бўлади”,  деб айтилган хабарда.  

Лондонлик маҳаллий аҳоли Муҳаммад ибн Салмонни унчалик хушламаяпти. Ҳозирда Лондон кўчаларида унга қарши кўплаб баннерларни кўриш мумкин. Улардан бирида бин Салмоннинг сурати қўйилиб, ёнига «Мен ҳарбий жиноятчиман» сўзлари ёзилган. Улар Саудия Арабистонини Ямандаги урушда 10 мингдан ортиқ тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлгани, 8 миллиондан ортиқ одам гуманитар ёрдамга муҳтож бўлиб қолганида айблашмоқда.

Total Views: 705 ,

Добавить комментарий

Шри-Ланкада буддистлар мусулмонларга ҳужум қилишди

Шри-Ланкада буддистлар мусулмонларга ҳужум қилишди Шри-Ланка ҳукумати буддистлар (мамлакат аҳолисининг...

Закрыть