Муҳаммад ибн Салмон Мисрга «роботлар шаҳри» лойиҳаси учун 10 млрд доллар берди

Муҳаммад ибн Салмон Мисрга "роботлар шаҳри" лойиҳаси учун 10 млрд доллар берди

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Мисрга ташрифи вақтида “роботлар шаҳри” NEOMнинг Мисрга тегишли қисмини ривожлантириш бўйича келишувни имзолади. Reuters ахборот агентлигининг маълум қилишича, томонлар лойиҳани ривожлантириш учун қўшма жамғарма тузишади. Саудия Арабистони бу жамғармага 10 млрд доллар сармоя киритади.

Мисрнинг ушбу лойиҳага ҳиссаси қандай бўлиши маълум қилинмаган. Бироқ таъкидланишича, катта кўламли лойиҳа энг бой ва энг аҳолиси кўп икки араб давлати ўртасидаги стратегик алоқаларни янада мустаҳкамлашга кўмак беради.

NEOM шаҳри Қизил денгиз бўйида чўлда жойлашади. Лойиҳа учта давлат: Саудия Арабистони, Миср ва Иордания ҳудудида 26 минг квадрат километрни эгаллайди. “Келажак шаҳри”нинг умумий қиймати 500 млрд долларга баҳоланган. 

Ушбу лойиҳа Қизил денгиз узра кўприк қурилишини ҳам кўзда тутади: кўприк NEOM’ни Миср ва қолган Африка билан боғлайди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Siemens ва Alcoa компанияларининг собиқ раҳбари Клаус Кляйнфельд таклиф қилинган.

Режага кўра шаҳар эркин ва мустақил иқтисодий ҳудуд бўлади. Бундай ҳудудлар нафақат солиқдан озод қилинади, балки ўз қонунларига эга бўлади ва давлатнинг қолган қисмидан мустақил равишда фаолият юритади. NEOM юқори технологик шаҳар бўлиши керак. Шаҳар иқтисодиёти рақамли технологиялар, янги энергетика, биотехнология, медиа ва бошқа инновацион йўналишлар соҳасидаги ишланмаларга қурилади. Шаҳарга фақат юқори малакали кадрлар жалб қилинади, барча маиший ишлар роботларга ишониб топширилади. Бу шаҳарда роботлар одамлардан кўпроқ бўлади. 

Total Views: 540 ,

Добавить комментарий

Муҳиддин Кабирий Интерпол рўйхатидан чиқарилди

Муҳиддин Кабирий Интерпол рўйхатидан чиқарилди Тожикистон Ислом уйғониш партияси раиси...

Закрыть