Мустафо Камол билан Ибн Салмон Умматга хиёнат қилишган жиҳатдагина бир-биридан фарқ қилади

بسم الله الرحمن الرحيم

Роя газетаси:

Мустафо Камол билан Ибн Салмон Умматга хиёнат қилишган жиҳатдагина бир-биридан фарқ қилади

Ҳижрий 1439 йил 29 жумодул-аввал, милодий 2018 йил 15 феврал пайшанба куни «Русиял Явм» веб-сайтида келган хабарда бундай дейилади: (Бу хабар қисқа ўзгартишлар билан келтирилди).

«Собиқ АҚШ президенти Рональд Рейган даврида Оқ уйда катта маслаҳатчи бўлиб ишлаган Деннис Росс, Вашингтонни Саудия валиаҳди Муҳаммад ибн Салмон «инқилоби»ни қўллаб-қувватлашга даъват қилди ҳамда Ибн Салмоннинг Мустафо Камолга жуда ўхшашини таъкидлади.

Ўз юртида қарор қабул қилиш бўйича алоҳида ролга эга бўлган бу эксперт, 32 ёшли Саудия валиаҳди Муҳаммад ибн Салмонга «мамлакатдаги ўзгаришнинг қудратли мотори», дея баҳо берди.

Росс – Ибн Салмоннинг «Саудия жамиятида ўзгариш ясаш йўлидаги саъй-ҳаракатларини юқоридан янада олийликка кўтарилаётгани»га эътиборни қаратди. У «ижтимоий ва диний илдизларини янгиламасдан ўз мамлакатига Ғарб табиатига хос хусусиятларни олиб кириш имкони бор, деб ишонган» Эрон шоҳига Ибн Салмонни ўхшатишни истамай, янги Туркия асосчиси Мустафо Камолга ўхшатишни афзал кўрди.

Росс фурсатдан унумли фойдаланишни талаб қилиб, саудиялик валиаҳдга ишониш лозимлигини, чунки Вашингтон «амир Муҳаммад ибн Салмоннинг муваффақиятларида ўз манфаатига эга» эканини таъкидлади.

Роя газетаси шарҳи:

Деннис Росс Саудия Арабистони валиаҳди Муҳаммад ибн Салмонни Мустафо Камолга, яъни Ислом Умматига қарши энг катта жиноят содир этган кимсага ўхшатди. Уни Умматнинг бирлик ришталарини узиб ташлаб, пароканда бўлишига, куч-қудратини йўқотишига сабаб бўлган ва хўжайини Британия билан Усмоний Халифликни қулатишга тил бириктириб, Исломга қарши уруш эълон қилган кимсага жуда тўғри тенглаштирди. Чунки Мустафо Камол ҳам, Муҳаммад ибн Салмон ҳам Ғарб малайи бўлиб, Ислом ва мусулмонлар душманидир. Аммо Деннис Росс асосий нарсада хато қилди: Усмоний Халифалик Мустафо Камол ағдаришидан олдин Ислом ва мусулмонларнинг қўрғони, уларни ҳимоя қиладиган ва дахлсизликларини қўриқлайдиган қалқони эди… Саудия Арабистони эса, ташкил топгандан бери мустамлакачи давлатлар билан Ислом Умматига қарши тил бириктирув уяси бўлиб келди. Бас, балчиқ билан зилол ҳеч қачон тенглашмайди.

Роя газетасининг 2018 йил 21 феврал чоршанба кунги 170-сонидан

 

Total Views: 550 ,

Добавить комментарий

Фаластин политехника университетидаги Ал-Ваъй уюшмаси

بسم الله الرحمن الرحيم Роя газетаси: Фаластин политехника университетидаги Ал-Ваъй...

Закрыть