Мусулмон армиялар роҳинга мусулмонларини ёрдамсиз қолдираётган

بسم الله الرحمن الرحيم

Роя газетаси:

Мусулмон армиялар роҳинга мусулмонларини ёрдамсиз қолдираётган бир манзарада улар йўқолиб бораётган авлодга айланиб қолдилар

«Арабий 21» веб-сайтида ҳижрий 1439 йил 14 зул-ҳижжа, милодий 2018 йил 25 август шанба куни нашр қилинган хабарда бундай дейилган (матндаги баъзи сўзлар қисман ўзгартирилди):

«Испанияда чиқадиган «El Confidencial» газетасида нашр қилинган мақолада роҳинга мусулмонларига қарши Бирма ҳукумати томонидан содир этилаётган ирқий тозалаш ҳақида сўз юритилади. Унга кўра, роҳинга мусулмонлари ҳижрат қилишганига бир йилдан зиёд вақт ўтибди ҳамки, ҳамон юртларига қайтолмаяптилар, ёки қочқинлик мақомини ҳам ололмаяптилар, шу сабабли фарзандлари оддий ҳуқуқлардан ҳам маҳрум қолиб, номсиз-йўқолган авлодга айланмоқдалар.

Газетада Чегарабилмас Шифокорлар ташкилоти мувофиқлаштирувчиси Мария Саймоннинг сўзлари келтирилган. Унга кўра, роҳинга мусулмонларини кўчириш амалиёти бир йил олдин бошланган бўлиб, унда зарар кўрган ва Бирмадан қочиб чиқишга мажбур бўлган инсонлар сони 700 мингдан ошади. Улар ҳозирда ҳеч қандай ташкилий ишлар ва инфратузилма мавжуд бўлмаган лагерларда кун кечирмоқдалар. Барчалари чексиз азоб-уқубатлар ва зулмлар исканжасида изоляцияланган ирққа айланиб қолганлар.

Мариянинг таъкидлашича, «Бангладешдаги бу роҳингалар лагер ҳудуди ичкарисида қолишга мажбур бўлмоқдалар. Бинобарин, эркин ҳаракатланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишган бўлиб… аксарига тоза ичимлик суви, ҳаммом ва ҳожатхона етишмайди… бамбук ва пластмассадан ясалган уйларда яшамоқдалар.

Газетадаги мақолада «World Vision Bangladesh» ташкилоти директори Фред Виттевен ҳам бундай дейди: «Қочқинлар биздан уларнинг ҳам ўзимиз каби инсонлар эканликларини, ҳамон шу ерда эканликларини унутмаслигимизни истайдилар. Ўтган йилдан буён маълум ишлар яхшиланган бўлди. Аммо яқин орада уларни юртларига қайтариш имкониятлари ҳамон кўринмай турибди». Фредга кўра, роҳинга озчилиги кун кечираётган лагердаги вазият ғоят ташвишланарли аҳволда. Чунки, уларга шарт-шароитни яхшилаш йўлида БМТ ва Бенгал ҳукуматига қўшимча, 100дан зиёд халқаро кўмак ташкилотлари саъй-ҳаракат қилаётганларига қарамасдан, ҳамон роҳингалар қашшоқлик ва тиқилинчдан азият чекмоқдалар.

Фред сўзини шундай давом эттирди: «Лагердаги аксар болалар ва уларнинг оила аъзолари Бирмада репрессия ва зўравонликда яшадилар. Бугун эса, қочқин бўлишларига қарамай, ҳануз хавф остида қолиб, на Бирманинг фуқаролигини оляптилар, на Бангладешда қочқинлик мақомини».

Газетада таъкидланишича, БМТ роҳинга мусулмон озчилигига нисбатан реал ирқий тозалаш амалиёти ўтказилган, деб ҳисоблайди. Аммо Бирма ҳукумати буни рад этиб келмоқда. Орада эса, роҳинга мусулмонлари барча ҳақ-ҳуқуқларидан маҳрум қолмоқдалар, юртларига ҳам қайтолмайдилар, Бирма фуқаролигини ҳам ололмайдилар, шунингдек Бангладешда қочқинлик мақомини ҳам олишдан маҳрумдирлар».

Роя газетасининг 2018 йил 5 сентябр чоршанба кунги 198-сонидан

Total Views: 775 ,

Добавить комментарий

Фаластин аҳли ва мусулмонлар ушбу заминнинг бутун қисмини озод этиш

بسم الله الرحمن الرحيم Роя газетаси: Фаластин аҳли ва мусулмонлар...

Закрыть