НАТО бош котиби Грузияни альянсга кириш учун тезроқ ҳаракат қилишга чақирди

НАТО бош котиби Грузияни альянсга кириш учун тезроқ ҳаракат қилишга чақирди

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянснинг эшиклари Грузия ва бошқа номзодларга очиқ эканлигини айтди.

Столтенберг бу ҳақида Македониянинг альянсга кириши ҳақидаги баённоманинг ратификациясидан кейин айтган. Македония НАТОга кириш учун номини “Шимолий Македония”га ўзгартиришгача борди.

Столтенберг Грузияга барча мезонларни бажариши, ислоҳотларни амалга ошириши ва Абхазия ҳамда Жанубий Осетия масаласини ҳал қилиши лозимлигини эслатиб ўтган.

“НАТО эшиклари Грузия кириши учун барча мезонларни бажарганда очиқ қолади. Бугунги воқеа Грузия учун кучли сигнал бўлиши лозим”, деб айтган бош котиб.  

Шимолий Македониянинг НАТОга кириши баённомаси альянснинг барча давлатлари томонидан Брюсселдаги учрашувда ратификация қилинди. Ушбу давлат бюрократик жараёнлар давом этгунча йиғилишларда таклиф қилинган давлат каби иштирок этиб туради. 

Total Views: 228 ,

Добавить комментарий

Британия бош вазири Brexit бўйича овоз беришни яна кечиктирмоқчи

Британия бош вазири Brexit бўйича овоз беришни яна кечиктирмоқчи Британия...

Закрыть