НАТО Путиннинг таҳдидларини номақбул ва бесамар деб атади

НАТО Путиннинг таҳдидларини номақбул ва бесамар деб атади

НАТО Россия президенти Владимир Путиннинг Федерал йиғинга мурожаатига изоҳ берди ва альянс номига таҳдидларни номақбул ва бесамар деб атади. Альянсда таъкидланишича, НАТОнинг ракеталарга қарши мудофаа тизими Россияга қарши қаратилган эмас. Бу ҳақда альянс расмий вакили Оана Лунгеску айтиб ўтди.

1 март куни Путин парламентга мурожаатида Россия ихтиёрида бўлган янги стратегик қуроллар ҳақида маълумот берди. Путин ушбу қуроллар АҚШнинг ракеталарга қарши мудофаа тизими ва НАТОнинг шарққа кенгайтирилишини самарасиз қилишини айтган.  

“Биз президент Путиннинг 1 март кунидаги мурожаати билан танишдик. Россиянинг нишон сифатида НАТО бўйича иттифоқдошларни танлаш баёноти номақбул ва бесамардир. Биз альянснинг ракеталарга қарши мудофааси Россияга қарши лойиҳаланмагани ва қаратилмаганини бир неча марта тушунтирганмиз. Бизнинг тизим евроатлантик ҳудуд ташқарисидан отилган баллистик ракеталардан ҳимоялайди”, деб айтган Лунгеску.

Лунгескунинг таъкидлашича, НАТО “совуқ уруш ва қуролланиш пойгаси такрорланишини истамайди”.

Total Views: 594 ,

Добавить комментарий

Путин: Қуролланиш пойгаси АҚШ туфайли бошланди

Путин: Қуролланиш пойгаси АҚШ туфайли бошланди Россия президенти Владимир Путин...

Закрыть