ОАВ: АҚШ ҳарбий харажатлар сабабли банкротлик ёқасида турибди

ОАВ: АҚШ ҳарбий харажатлар сабабли банкротлик ёқасида турибди

CounterPunch нашрининг ёзишича, АҚШнинг ҳарбий-саноат мажмуаси, коррупциялашган ҳукумат ва нокомпетент амалдорлар мамлакатни борган сари кўпроқ қарзга ботирмоқда. 

Нашрнинг таъкидлашича, армияга борган сари ошиб бораётган харажатлар АҚШни банкротга айлантирмоқда, ҳукумат ва амалдорлар эса ҳарбий эҳтиёжлар учун кўпроқ маблағ ажратилишини талаб қилиб, аҳолини алдамоқда.

Бунинг мисоли сифатида Open the Government ташкилоти тадқиқоти натижалари келтирилган. Ушбу ташкилот америкалик ҳарбийлар ҳарбий фаолият билан боғлиқ бўлмаган харидлар учун жуда катта маблағлар сарфлашини аниқлаган. Жумладан, бу харидлар орасида 9241 долларлик курси, 53 минг долларлик ошхона анжомлари, 308 минг долларлик спиртли ичимликлар, 4,6 млн долларлик лангуст ва краб келтириб ўтилган.  

Бундан ташқари, АҚШ ҳукумати солиқдан оладиган тушумдан кўпроқ харажат қилади ва шу сабабли бошқа давлатлардан қарз олишга мажбур бўлмоқда. Нашрнинг ёзишича, бу пуллар давлат институтлари ва бутун дунё бўйлаб адоғи йўқ урушларни молиялаштириш учунгина сарфланади, таълим, соғлиқни сақлаш, инфратузилма эса абгор аҳволда қолмоқда.

“Охир натижада ҳарбий империялар борган сари кенгайиб ва пулининг охирги тийинигача сарфлаб муқаррар ҳалокатга учрайди. Бу Рим билан содир бўлган. Худдди шу ҳолат яна такрорланмоқда. Америка империяси қуламоқда. Биз критик массага яқинлашмоқдамиз”, деб ёзилган нашрда.

Нашрнинг маълум қилишича, АҚШ 2001 йилдан бери хориждаги урушларга 4,7 трлн доллар сарфлаган, мамлакатнинг қарзи соатига 32 млн долларга кўпайиб бормоқда, Ироқ учун 5 сонияда ўртамиёна америкалик бир йил ишлаб топадиган пулидан кўпроқ сарфламоқда.

Бироқ шунга яраша Вашингтон дунёни хавфсизроқ қила олмади. Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, америкалик ҳарбийлар ҳар 12 дақиқада дунёнинг бирор бурчагига бомба ташлайди, 2001 йилдан бери АҚШ хатти-ҳаракатлари сабабли 500 мингдан кўпроқ киши ҳалок бўлган. 

Нашр ўз сўзлари интиҳосида АҚШ тотал банкротликка қараб кетаётганини ва бу деярли барча соҳада ўз исботини топаётгани, бироқ ҳукумат бунга тайёргарлик кўриб қўйгани ва норозиликнинг исталган кўринишларини бостиришга тайёрлигини таъкидлаб ўтган.  

Total Views: 190 ,

Добавить комментарий

Пентагон Россия ва Хитойга қарши ўн минглаб ракета сотиб олишни режалаштирмоқда

Пентагон Россия ва Хитойга қарши ўн минглаб ракета сотиб олишни...

Закрыть