Қочқиндаги мусулмон роҳинжаларнинг Рамазон байрами қандай ўтди?

Қочқиндаги мусулмон роҳинжаларнинг Рамазон байрами қандай ўтди?

Рамазон ҳайити юз минглаб роҳинжага бегона мамлакатда яшаётганликларини ва яқинлари бевақт ўлим топганини яна бир бор эсга солди.

“Бангладеш – менинг ватаним эмас, биз бу ерда бошқа одамларнинг илтифотига кўра яшаяпмиз. Биз ўз юртимизга қайтишни истаймиз, бироқ бундан аввал бизга фуқаролик берилиши ва хавфсизлигимиз таъминлашини керак”, – дейди Маҳмуд исмли қочқин “Анадолу” агентлигининг мухбири билан суҳбатда.

Унинг айтишича, байрамни ҳис қилгани йўқ, чунки байрам кайфияти фақатгина ўз уйида қўрқувсиз яшаётган инсонларда бўлади.

Шунга қарамай, Маҳмуд қизи учун байрамга атаб кўйлак сотиб олди. Қўшниси Ҳамида Хотуннинг эса болаларига совға олиш учун пули йўқ, унинг эрини 2017 йилда мьянмалик ҳарбийлар ўлдирган.

“Жуда бахтли ҳаёт кечирар эдик. Эрим далада ишларди, мен уй ишлари билан машғул эдим. Энди эса ёлғизман, уйим ҳам, мол-мулким ҳам йўқ, дардимни ҳеч кимга айтолмайман”, – дейди у.

Total Views: 226 ,

Добавить комментарий

Эрон ТИВ: Америка санкциялари халқаро қонун-қоидаларга зиддир

Эрон ТИВ: Америка санкциялари халқаро қонун-қоидаларга зиддир Эроннинг нефть-кимё саноатига...

Закрыть