Остонада Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг илк маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди

Остонада Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг илк маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди

Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон президенти Сўранбай Жеенбеков, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон иштирок этди. Туркманистон президенти Гургангули Бердимуҳамадев олдинроқ режалаштирилган олий даражадаги йиғилишлари сабаб учрашувга кела олмади, унинг ўрнига Туркманистон Мажлиси раиси Акжа Нурбердиева қатнашди.

Мезбон давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев учрашув жуда муваффақиятли кечгани, унда халқаро кун тартибидаги муҳим масалалар муҳокама қилингани ҳақида маълум қилди.

Марказий Осиё давлатлари ҳудудий хавфсизлик, чегара масалалари, транспорт коммуникацияси, сув энергетикаси ресурслари, тариф сиёсати, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишган.

«Бундай учрашувни мунтазам ўтказиш ва минтақавий муаммоларимизни биргаликда ҳал этиш Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси. Йиғилишимиз ҳаммамиз учун умумий бўлган Наврўз байрами арафасида ўтаётгани ҳам чуқур маънога эга. Албатта, алоҳида учрашиб турардик, мулоқот қилардик, лекин бундай яхлит учрашув анчадан бери бўлмаган эди», деди Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев.

Навбатдаги учрашув келгуси йили Тошкентда ташкил этилади.

Total Views: 710 ,

Добавить комментарий

Ўзбекистон МХХси ДХХга айланди

Ўзбекистон МХХси ДХХга айланди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев 14 март...

Закрыть