Қозоғистонда Хитойда таъқиб қилинаётган қозоқлар ҳуқуқини ҳимоя қилган фаол қўлга олинди

Қозоғистонда Хитойда таъқиб қилинаётган қозоқлар ҳуқуқини ҳимоя қилган фаол қўлга олинди

Қозоғистондаги “Атажурт” ҳаракати раҳбари Серикжан Биляш Олмаотада қўлга олиниб, Астанага олиб кетилди. У Хитойда таъқиб қилинаётган қозоқлар ҳуқуқини ҳимоя қилаётгани билан танилган эди.

Ҳаракат фаоли Кайрат Байтолланининг билдиришича, полиция Биляшни 10 март куни қўлга олган.

“Эрталаб Серикжан бизга телефон қилиб, озарбайжон ва татар маданий марказлари йиғинида айтган сўзлари кимдир томонидан нотўғри талқин қилингани ва унинг устидан полицияга шикоят ёзилганини айтди. Уни мана шу шикоят асосида қўлга олдилар. Прокурорнинг санкцияси бўлган эмас”,-деди Кайрат Байтолла.

Астана полиция департаменти Биляш “ижтимоий ва миллатлараро низо чиқаришга уриниш”да гумонланиб қўлга олинганини тасдиқлади. Бу борада полиция бошқа маълумот бермади.

Февраль ойи бошларида Олмаота суди Серикжан Биляшни ноқонуний тарзда Хитойдаги қозоқлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи “Атажурт” ташкилотига асос солганликда айблаб, 252 минг танга жаримага тортган эди.

Total Views: 222 ,

Добавить комментарий

Саудия Арабистонида биринчи консерваторияни қуриш режалаштирилмоқда

Саудия Арабистонида биринчи консерваторияни қуриш режалаштирилмоқда    Саудия Арабистонида мамлакатдаги...

Закрыть